Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Шуҳрат Тошпўлатов: "Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган" News

Шуҳрат Тошпўлатов: "Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган"

Суперлига 22-турдан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912"(1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Йигитларимизга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Рақибнинг стандарт вазиятларда ҳавфли ўйнашини билардик. Мавсум давомида стандарт вазиятлардан кўплаб голлар уришган. Футболчилар ҳимояда тартибли ўйнашди. Ҳужумда юзага келган имкониятларнинг биридан унумли фойдаландик. Фурсатдан фойдаланиб кўп сонли мухлисларимизни ишончли ғалаба билан табриклайман",- дейди Шуҳрат Тошпўлатов.

- Бугунги учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамони жамоа дарвозабони бўлди...
- Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган. Ўйин ҳақиқий марказий номига мос бўлди. Йигитларга яна бир бор бутун вужуди билан ҳаракат қилгани учун раҳмат айтиб қоламан.

- Шерзод Насруллаевнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Шерзод Насруллаев ва Дилшод Саитовнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини билмаймиз. Ўйлайманки, ҳавфли эмас. Ечиниш хонасида кўрганимизда ҳам яхши эди. Жамоага бир неча кун таътил берамиз ва ўз қароргоҳимизда йиғиламиз.

- Бош мураббийнинг ёнингизда бўлмагани қийинчилик туғдирмадими?
- Албатта қийинчилик туғдиради. Рўзиқул Бердиевнинг тавсияларини ўйиндан олдин ва танаффус пайтида тинглаб футболчиларга етказиб беришга ҳаракат қилдим. Барибир озгина бўлсада ҳаяжон бўлди.

- Бугун "Насаф"нинг мавсумдаги энг оғир финалга тенг ўйини бўлдими?
- Шундай деса ҳам тўғри бўлади. Барча шу вақтгача ўтказган учрашувларимиз ичида энг оғир ғалабани қўлга киритдик. Ҳисоб ҳам буни айтиб турибди. Ғалаба қозониш учун рақибдан битта кўп гол уришинг керак.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика