Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Қуръа биз учун омадлироқ келди. Лекин ҳар бир ўйин қийин ўтиши аниқ” News

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Қуръа биз учун омадлироқ келди. Лекин ҳар бир ўйин қийин ўтиши аниқ”

Кеча Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олиб, ЖЧга чиқиш йўлида Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Хитой ҳамда Сурия терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Ушбу қуръа тўғрисида кўпчилик ўз фикрларини билдириб ўтмоқда. Биз ҳам ўз вақтида миллий терма жамоамиз сафида харакат қилган собиқ футболчи, бугунги кунда “Пахтакор” футбол мактаби директори сифатида фаолият юритиб келаётган Шуҳрат Раҳмонқулов билан суҳбатлашиб, бу борада фикрларини билишга қизиқдик.

- Биласизми, қуръа биз учун омадлироқ келди деган бўлардим. Аммо бу билан ЖЧга чиқишимиз аниқ деб бўлмайди. Боиси ҳар бир ўйин биз учун мураккаб кечиши ҳозирдан маълум. Осиёнинг ҳар бир давлатида бугунги кунда футбол жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак. Боз устига 3-босқичда кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Рақибларимизнинг барчаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун, жиддий курашади. Бу табиий хол.

- Ўйнаса бўладиган рақиблар. Футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Тақвим ҳам биз учун қулай келганини айтиш лозим. Барчаси ўз қўлимизда. Йигитларга ишонаман, улар халқимиз орзиқиб кутган дамларни туҳфа эта оладилар.

- “А” гуруҳида фаворит дея Жанубий Корея билан Ўзбекистон миллий терма жамоаларини айтган бўлардим.

- Фурсат фойдаланиб Самвел Бабаян бошчилигадиг мураббийлар штабига ва бутун миллий терма жамоага номзод бўлган футболчиларга навбатдаги ҳал қилувчи босқич ўйинларида омад ва муваффақият тилаб қоламан. Насиб қилса Ўзбекистон 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати иштирокчисига айланади.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика