Latest news

11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  0 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  3 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  14 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  2 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  4 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0

Шуҳрат Мақсудов "Пахтакор" академияси директори этиб тайинланди News

Шуҳрат Мақсудов "Пахтакор" академияси директори этиб тайинланди

"Пахтакор" академиясининг амалдаги директори Олим Шокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан академияда фаолият олиб бораётган Шуҳрат Мақсудов янги лавозимга тайинланди.

Шу муносабат билан бугун "Пахтакор" стадионининг анжуманлар залида мураббийлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент клуби раҳбарияти ҳам иштирок этди.

"Сўнгги икки йилда академиямизда амалга оширган ишларимиз ортидан савия сезиларли даражада кўтарилди. "Пахтакор" ҳамиша ўз тарбияланувчиларига таяниб келган жамоа. Биз буни яхшилаш учун махсус лойиҳа устида иш олиб боряпмиз. Академияга қўшимча майдонлар керак ва бу клубнинг бош вазифаларидан бири бўлиб турибди. Ундан ташқари, Чилонзордаги базамиздаги сунъий майдонни замон талабларига жавоб берадиганига алмаштириш ва ҳомийларимиз кўмагида Қибрайдаги спорт мажмуамизда қўшимча табиий майдонларни қуриб, уни ёшлар ихтиёрига топшириш режалаштирилган. Мана, стадион ичидаги "шахматка" деб номланадиган майдон янгиланди. Кўриб турганингиздек, олдимизда катта ишлар турибди, бу борада Сизлар бизга ёрдам беришингиз керак", - деб таъкидлади "Пахтакор" ФК раис ўринбосари Дилшод Каримов.

Шуҳрат Мақсудовга 1 ой муддат ичида академия истиқболига бағишланган катта дастурни ишлаб чиқиб, уни клубга тақдим қилиш борасида вазифа юклатилди. Бу ишни мутахассис академиядаги мураббий ва ходимлар билан ҳамкорликда бажаради.

Шуҳрат Мақсудов билдирилган ишончга жавобан шундай деди:
- Айни пайтда мураббийлар бўйича аҳил жамоа шакллангани ишим осон кечишига туртки бўлади. Қолаверса, клуб раҳбариятининг аввалги йилларга қараганда маошларни оширгани ва қарздорлик йўқлиги, биз ва жамоамизга фақат тўғри, виждонан ишлаш кераклигини англатади. Ҳақиқатдан, айтилганидек, тез кунларда клубимизга янги академия биноси қуриладиган бўлса, унда асосий жамоага етказиб берадиган футболчиларимизнинг савияси анча баланд бўлади.

Айни пайтда "Пахтакор" футбол клуби ўз академиясини жаҳон стандартларига хос тарзда янгидан бунёд қилиш бўйича иш олиб боряпти.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика