Шуҳрат Мақсудов: "Фаолиятимнинг энг ёрқин онлари Хиросимадаги Осиё ўйинларида ўтган"
04 oct 2023 11:04
News
Шуҳрат Мақсудов: "Фаолиятимнинг энг ёрқин онлари Хиросимадаги Осиё ўйинларида ўтган"
29 йилдан сўнг ушбу мусобақанинг финал остонасига етиб келди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Хирсоимадаги Осиё ўйинлари қаҳрамонларидан бири Шуҳрат Мақсудовнинг фикрлари билан қизиқди.
"Ҳақиқатдан ҳам тарих қайтмоқда. Октябрь ойида ўша ёрқин ғалабага 29 йил бўлар экан. Футболчилик фаолиятимнинг унутилмас онлари Хиросимадаги Осиё ўйинларида бўлган, дея оламан. Бу ҳиссиётларни бирон сўз билан ифодалаш қийин. Футболчиларимизга, йигитларимизга омад тилайман. Ҳар бир футболчи учун ватан, мухлислар, ота-оналар, қолаверса, ўзим ҳам шу дақиқаларда Саудия Арабистонидаман дуо қилиб турибмиз. Бизнинг қора кўзлар ғалабага чанқоқ ҳолда ўйнашмоқда. Бу омил ўз таъсирини ўтказади. Умид қиламанки, чемпионлик билан ортга қайтишади", - дейди Шуҳрат Мақсудов.
Маълумот учун, Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви бугун Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments