Latest news

14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  10 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  36 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Шуҳрат Мақсудов: "Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз" News

Шуҳрат Мақсудов: "Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз"

Ўзбекистон - Ироқ (1:2) ўртасидаги ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси устози Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўзбекистон U-22 бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов Ироққа қарши ўйинда шогирдларига бироз омад етишмаганини қайд этди. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.    

Шуҳрат Мақсудов: «Бугун жамоамизга бироз омад етишмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Икки хато дарвозамизга гол урилишига сабаб бўлди. Мусобақага қисқа вақт тайёргарлик кўрганмиз, янада қисқа вақт ичида эса кетма-кет муҳим ўйинлар ўтказишимиз керак. Бундай шароитда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини маромида ушлаб туриш қийин, шунинг учун ҳам таркибда ўзгаришлар қилдик. Бугун майдонга тушган барча футболчилар яхши ҳаракат қилишди, уларнинг ўйинига эътирозим йўқ. Ироқнинг биринчи ва бугунги ўйини ўртасида фарқ кўрмадим. Мусобақадаги биринчи ўйинда бироз эҳтиёткор ўйнаган бўлиши мумкин. Ироқнинг аксарият ўйинчилари Туркиядаги ЖЧ-2013да ярим финалида ўйнаган. Бир сўз билан – Ироқ жуда кучли жамоа. ОЧдаги ҳар бир жамоа кучли. Биз эса ҳар ўйинда фақат ғалаба мақсадида майдонга тушамиз. Саудияга қарши ўйин ҳам истисно эмас».

ЎФФ матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика