Latest news

08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  0 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  4 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4

Шуҳрат Мақсудов: "Биринчи бўлимда ҳар томонлама "Қизилқум"га ютқаздик" News

Шуҳрат Мақсудов: "Биринчи бўлимда ҳар томонлама "Қизилқум"га ютқаздик"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.






"Аввало "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Тан олиш керак, рақиб биринчи бўлимда бизни ҳар томонлама ҳаққоний тарзда енгди. Нима учун йигитлар ўзини йўқотиб қўйди, билмадим. Рақиб сафида маҳоратли футболчилар кўп эканлигини, уларга имконият бериш яхшиликка олиб келмаслигини айтгандик. Лекин афсуски қўрққан нарсамиз рўй берди. Иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни ўйнадик. Бироқ натижа қониқарсиз кўриниш олди. 

Биринчи бўлимда нафақат узун паслар балки ҳамма нарсада имкониятни бой бердик. Шу боис ўйинни бой бердик.

Лутфулла Тўраев сариқ карточка олгани сабаб алмаштирдик. Агар яна нимадир бўлганида уни жон, деб чиқариб юборишарди. 

"Қизилқум"дан шундай ўйин кутгандим. Мавсум бошида улар маҳоратли футболчиларни олганди. Шу футболчилар керакли эканлигини ўзини оқлашмоқда. 

Суннатилла Абдуллажонов ва Иброҳим Томивани биз ҳам кўрмаяпмиз. Билмадим бу нима билан боғлиқ ҳолат. Бошида кўрганимда бу икки футболчи ёққанди. Қишки йиғинларда ўзларини кўрсатишганди. Лекин афсуски ҳозир ўзини кўрсата олаётгани йўқ",- дейди Шуҳрат Мақсудов.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика