Latest news

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти" News

Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.




"Чемпионатнинг икки етакчи жамоаси ўйин олиб боришди, қийин ўйин бўлди ва шундай бўлиши ҳам кутилганди. Вазиятларни ёдга оладиган бўлсак, бизда яхши вазиятлар юзага келди. Масалан, биринчи бўлимда 0:0 бўлиб турганида, кейин ўтказиб юборилган голдан кейин...

Жамоада энергия кўринмади, бу албатта, хавотирли. Биринчи бўлимда 4-5 та хавфли вазиятлар бўлди, фақат гол уриш керак эди, холос. Рақиб қарши ҳужумда яхши ўйнади. Умуман олганда, очкога эга бўлганимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйинимиздан эса аксинча", - дейди Арвеладзе.

"Ҳа, "Пахтакор"да кўп вазиятлар бўлди, лекин буни омад етишмагани билан боғламаган бўлардим. АГМК ҳимоячилари яхши ўйнашди, дарвозабон ҳам жуда яхши ўйнади ва кўп вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Бугун икки очко йўқотиш билан бирга бир очкога эга бўлганимизни ҳам унутмаслик лозим”.



"Пахтакор"ни сентябрда Чемпионлар Лигаси кутиб турибди...
Ҳали буни ўйлашга эрта, айниқса, ҳозирги даврда. Июль, август, сентябрь... Менимча, аввало, кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. Футболда энг муҳими - кейинги ўйин.

Игорь Сергеев ҳақида
Игорнинг ўйини менга ёқяпти, у ҳеч кимга ёқмаган пайтида унга имконият тақдим этдим, балки кейинги ўйинда асосий таркибда тушиши мумкин, кўрамиз.

Жалолиддин Машарипов ҳақида
Юлдуз бўлиш қийин. Сен бир кун ёмон ўйнасанг, ҳамма эслаб қолади. Тўғри, бугун у яхши ўйнолмади. Биз унга тушунтирамиз ва унинг ўзи ҳам буни тўғри тушунади, лекин у анча ҳаракат қилди. Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти. Биз ўтган йилги голларимизнинг ярмини унинг узатмаларидан кейин урганмиз.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика