Latest news

23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар яна бизни голимизни инобатга олишмади" News

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар яна бизни голимизни инобатга олишмади"

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
- Ўйлашимча, ўйин яхши бўлди. Биз ҳам, улар ҳам яхши даражада ўйнашди. Биринчи бўлимда рақиблар кўпроқ вазиятлар яратишди. Танаффусдан кейин эса биз биринчи, иккинчи ва учинчи голни ҳам урдик. Аммо учинчи голни негадир яна ҳакамлар ҳисоблашмади. Бундан аввалги уй ўйинимизда ҳам голимизни инобатга олишмаганди.

"Қўқон-1912" таркибида ҳам яхши футболчилар борлиги кўринди. Майдон ҳолати яхши эмасди ва бугунги майдон бизга ёрдам бермади. Чунки ўйиндан олдин майдон суғорилмади. Ўйлайманки, бу бошқа такрорланмайди.

Симич терма жамоа сафидан эндигина келди ва унда кичик жароҳат бор эди. Шу боисдан Марко бизга бугун ёрдамлаша олмади. Даврон Ҳошимов? Мен бугун Алижоновни синаб кўрмоқчи бўлдим. Бу "Бухоро" билан ўйин олдидан уларни асраш учун қилинган ўзгаришлар эмасди.

Намангандаги майдон ҳолати ёмон эди. Бугун эса бироз ёмонроқ бўлди. Менга маълум бўлишича, Бухородаги майдон ҳолати анча яхши.

Аммо Намангандаги мағлубият фақатгина майдонни ҳолати билан боғлиқ эмас. Бу баҳона бўлиб қолмаслиги керак. Чунки рақиб ҳам ўша майдонда ўйнаганди.


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика