Latest news

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Шота Арвеладзе: "Ғалаба қозонишни хоҳласангиз, рақибдан кўпроқ гол уришингиз керак" News

Шота Арвеладзе: "Ғалаба қозонишни хоҳласангиз, рақибдан кўпроқ гол уришингиз керак"

ОЧЛ-2020 5-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади.

Shabab Al-Ahli Dubai FC

AFC Champions League Grp. B . Round 5

21/09/2020, 00:00

0
:
0
Finished

Pakhtakor Tashkent

45'
90'
46'  Walid Abbas
49'  Abdelaziz Hussain
53'  Eid Khamis Eid (Ahmed Al Hashmi)
62'  Abdalla Al Naqbi (Azizjon Ganiev)
62'  Harib Abdalla Suhail (Mohammed Juma Eid)
76'  Ahmed Al Hashmi (Pedro Conde)
78'  Carlos Eduardo
7'  Sardor Sabirkhodjaev
65'  Dostonbek Khamdamov (Javokhir Sidikov)
72'  Sardor Sabirkhodjaev (Abrorbek Ismoilov)
72'  Igor Sergeev (Eren Derdiyok)
85'  Abrorbek Ismoilov

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзега учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Драган Черан ҳамроҳлик қилди.

Ш.Арвеладзе: "Ўйлашимча, бугун жуда яхши ўйнадик. Умумий қарайдиган бўлсак гол урмадик, лекин қисман оладиган бўлсак ажойиб ўйин ўтказдик. Афсуски, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Охирги 20 дақиқада гол уришимиз мумкин эди, бу футбол, бу Чемпионлар лигаси, бу ерда гол уриш шарт. Ортда қолган 3 ўйинда 8та яққол голли вазият яратдик, буни давом эттиришимиз ва гол уришимиз керак.


- "Ал Ҳилол"га қарши биринчи ўйин ва бугун жамоа тўпни ва ўйинни назорат қилди, вазиятлар яратди, аммо гол уришда жуда оқсамоқда. Имкониятларни кўкка совурилиши қачондир қимматга тушиши мумкин...

- Агар сиз гол урмасангиз, унда ғалаба қозонолмайсиз. Бу ҳақда олдин ҳам айтганман. Агар баҳсни ютишни истасангиз рақибдан кўра кўпроқ гол уришингиз керак. Агар ғалаба қозонмасангиз, унда гуруҳдан чиқолмай қолиб кетишингиз мумкин.

- Бугун ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Лекин, шундай ўй пайдо бўляпти-ки, ўйинчилар тўпни дарвозага олиб кириб қўйишмоқчи. Имкон бўлиши билан зарба бериб гол уришмоқчи эмасдек. Бу футболчилар олдинги икки беллашувда кўп куч йўқотганликлари билан боғлиқми ёки бошқа сабабми?

- Албатта, дастлабки икки ўйин чарчоққа таъсир кўрсатади, рухий муаммолар. Бизда гол уриш учун имкониятлар етарли бўлди. Бу футбол, бу ерда сенинг зарбаларингни блоклаши ёки қайтариши мумкин бўлган дарвозабон ва ҳимоячилар бор. Ҳамиша сенга ҳалал берадиган кимдир топилади.

Умумий олганда сал олдинроқ айтганимдек, биз нафақат тўпни назорат қилдик, балки яхши ўйнадик ҳам. Яқин масофадан зарбалар бериш имкони ҳам бўлди, бу ноаниқ зарбалардан кўра яхшироқ. Жарима майдонига ҳаволатиб яхши тўп узатишлар ҳам бўлди, лекин дарвозабон 4-5 марта яхши ўйнади. Шунингдек, бундай қисқа вақтда ўтадиган баҳсларда муҳим рол ўйнайдиган жисмоний ҳолатни ҳам қайд этиб ўтиш мумкин. Муаммоларни биламиз ва уларни тўғрилаш устида ишлаймиз.

- Ўйиндан кейин Эрен Дердийокни тўхтатиб маълум вақт у билан гаплашдингиз. Унга гол уролмаганидан норозилигингизни билдирдингизми?

- Йўқ, ундан норозилимни билдирмадим. Шунчаки, у билан ёқимсиз бир вазият ҳақида гаплашдик. Бир ҳолатда чап қанотдан ерлатиб пас узатилди (Ф.Сайфиев ерлатиб жарима майдонига тўпни узатган вазият) ва ўша тўпга ташланмади. Мен Эренга шундай дедим: "Кимдир тўпга интилиши керак, кимдир югуриши ва тўпга тегиниб қўйиши ва гол уриши керак". Ҳар бир пас ва зарба гол бўлаверса, бу ҳаммага ҳам ёқавермайди. Фақат, "Бавария"га ёқиши мумкин.

Драган Чераннинг матбуот анжуманидаги фикрларини бироз кейинроқ ўқийсиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика