Latest news

12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  6 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  6 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  5 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  18 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5

Шота Арваеладзе: "Сурхон" билан ўйинда биз фаворит эдик" News

Шота Арваеладзе: "Сурхон" билан ўйинда биз фаворит эдик"

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган баҳсда "Пахтакор" "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзенинг фикрлари қуйидагича бўлди. 


- Кубок ўйинлари ҳар доим қийин кечган. Чунки баҳс битта учрашувдан иборат. Лекин бугунги беллашувда биз фаворит эдик. Албатта, "Сурхон" ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Бу жамоа бежизга аввалги босқичда "Локомотив"ни мусобақадан чиқариб юборгани йўқ. Шу боис бизга қарши баҳсда ҳам рақиб ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Лекин негадир ўйин бирмунча секин кечди.


- Одатда Кубок баҳсида мураббийлар ўйин амалиёти кам футболчиларни синаб кўрадилар. Лекин сиз бугун асосий таркибни майдонга туширдингиз. Бу нима биилан боғлиқ? 

- Бу шу билан боғлиқки, биз Кубокнинг чорак финалида ўйин ўтказдик ва бу босқич битта учрашувдан иборат. Бундан ташқари Кубокни қўлга киритиш соврин учун энг қисқа йўл ҳисобланади. 


- Эртага қуръа ташланади. Ярим финалда ким билан тушишни хоҳлайсиз? 

- Мен фақат бир нарсани айтишим мумкин, финалда ўйнаб Кубокни кўтаришни хоҳлайман. Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо мақсадимиз Кубокни қўлга киритиш.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика