Latest news

05:08Илёс Зейтуллаев: "Тарихий жамоанинг бир бўлаги бўлиш учун аста-секин шаклланяпмиз"  0 02:43А Серия. "Милан"дан сўнг "Интер" ҳам 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда ғалаба қозонди  2 00:52Суперлига. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Тошкентдаги ўйинда 4та гол урилди  0 00:43"Барселона" — "Осасуна" ўйини бугун ўтказилмайди, бунга каталонияликлар тиббий штаби вакилининг вафоти сабаб бўлди  15 00:25Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" ўзаро дуранг ўйнашди  0 00:11Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"  2 00:00А Серия. "Милан" меҳмонда "Лечче"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  5 23:57Виталий Левченко: "Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун дастлабки дақиқаларда жамоамда саросима ва ҳаяжон кузатилди"  20 23:23"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи  3 23:00Франция чемпионати. ПСЖ меҳмонда "Ренн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 22:53Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман"  6 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"  5 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1  5 22:27МЮ Матетани сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади, "Кристал Пелас" 40 млн фунт талаб қилмоқда  7 22:05АПЛ. Ҳусанов Премьер-лигадаги 5-ўйинини ўтказди, "Манчестер Сити" сафарда мағлуб бўлди  13

“Шўртан”нинг тайёргарликлари авжида News

“Шўртан”нинг тайёргарликлари авжида

Ўзбекистон Биринчилиги-2014да қатнашаётган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси биринчи босқични муваффақиятли якунлаб, навбатдаги босқичга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
“Шўртан” ПФК матбуот хизматининг раҳбари Толибжон Қосимовнинг бизга берган маълумотларига кўра, айни пайтда “оқ бўрилар”, бош мураббий Мухтор Қурбонов, ёрдамчи мураббий Зоир Тўрақулов ва дарвозабонлар мураббийи Эркин Мирзаевлар бошчилигида Тошкент вилоятининг Чорвоқ оромгоҳида мавсумнинг кейинги босқичига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар асосан жамоа аъзоларининг жисмоний ҳолатини кучайтиришга қаратилган.

Тайёргарликлар 2 августгача ана шу ерда давом эттирилади. 22 июлдан кейинги босқичга тайёргарлик йиғинини бошлаган жамоа 23 июль куни Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ҳам ўтишди. Жамоани ҳозирча ҳужумчи Муқим Тошматов тарк этган. Шунингдек жамоада тўрт нафар янги ўйинчи ҳам кўрикдан ўтмоқда, аммо ҳали бу ўйинчиларни жамоада қолиш ёки қолмаслиги тўлиқ ҳал этилмаган.

Мураббийлар режаси бўйича, тайёргарликларни кейинги босқичи, яъни 2 августдан 8 августгача Тошкент шаҳрида давом эттирилади, шундан сўнг тайёргарликлар Ғузорга кўчирилади. Ўзбекистон Биринчилиги бўйича навбатдаги босқич учрашувларига ҳали қуръа ташланмаган, тахминиимизча иккинчи босқич учрашувлари 16 августларда бошланиши кутилмоқда.

“Шўртан” жамоаси мухлисларнинг хабари бор, жамоа Ўзбекистон биринчилигининг «Ғарб» минтақасида 62 очко тўплаб, якка пешқадамлик қилмоқда, шуни айтиш жоизки, жамоанинг асосий вазифаси кейинги йилда ўз иштирокини Олий лигада давом эттириш. Ҳозирдан барча ҳаракатлар ана шу мақсадга эришишга қаратилган.

Куни кеча “Шўртан” жамоаси Тошкент вилоятининг “Дўстлик” стадионида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ушбу учрашувда ҳар иккала жамоа асосий ўйинчиларини майдонга туширишди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги “оқ бўрилар” голига Александр Востриков муаллифлик қилди.

Навбатдаги ўртоқлик учрашуви Наманганнниг “Навбаҳор” жамоасига қарши 30 июлда ўтказилади. Ушбу учрашув ҳам “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтади.

Кўриниб турибдики, жамоа ўз кучини энди Олий лига жамоалари билан синаб кўрмоқда.

Шунингдек Толибжон Қосимов илтимосига кўра, барча юртдошларимизни ва футбол ишқибозларини бугунги Муборак Рамазон Ҳайити байрами билан “Шўртан” ПФК маъмурияти номидан қизғин муборакбод этамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика