Latest news

00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  1 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1

"Шўртан"мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши кутилмоқда News

"Шўртан"мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши кутилмоқда

Tags :  Шўртан
Ғузорнинг “Шўртан” клуби раҳбарияти жамоа мураббийлар штабини ва жамоа сафини кучайтириш бўйича амалий ишларни амалга оширмоқда.

Тўғри, жамоа таркибига биринчи давра тугаллагунча футболчи қўшиб олишни имкони йўқ. Аммо аниқ номзодлар бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Буни давралар оралиғида билиб олишимиз мумкин.

Бугун бизга маълум бўлдики, жамоа мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. “Шўртан” ПФК раҳбарияти бугун жиззахлик мутахасис Зойир Ҳасанов билан ўзаро келишувга эришган.

Зойир Ҳасанов “Шўртан” мураббийлар штабида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида, янги ойнинг биринчи кунидан иш бошлаши кутилмоқда.

Ушбу мутахасис айни кунларда Қарши шаҳрида мураббийлар учун ОФК томонидан ўқув семинари ўтказмоқда. Яъни Зойир Ҳасанов  2007 йилдан бери ОФК инструктори ҳам ҳисобланади.

Зойир Ҳасанов тўғрисида умумий маълумотлар:

Исми шарифи: Ҳасанов Зойир Эргашевич

Туғилган санаси: 25 апрел 1971 йил

Маълумоти: Олий, 1992 йили Жиззах Давлат Институтини тамомлаб, жисмоний тарбия ва футбол мутахасислигини олган.

Лицензияси: ОФКнинг “А” тоифали сертификатига эга

Футболчи сифатида ўйнаган жамоалари: “Ёшлик” (Жиззах) – 1987-1989 йиллар, “Сўғдиёна” (Жиззах) – 1989-1991 йиллар

Мураббийлиги: Зойир Ҳасанов 1991 йилдан турли жамоаларда мураббийлик фаолиятини олиб борган, жумладан Тошкентнинг “Локомотив”, Гулистонинг “Гулистон”, Зоминнинг “Зомин” ва “УзДонгЖу” жамоаларида ишлаган.

Зойир Ҳасанов “Шўртан” клуби учун бегона эмас, у 2012 йилги мавсумда катта мураббий вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритган. Бундан кўринадики, “Шўртан” ПФК директори – Шоди ака Номозов ушбу мутахасисни олдиндан билган.

Биз сайтимиз номидан ва барча воҳалик футбол ишқибозлари номидан Зойир Ҳасановга “Шўртан” жамоасидаги фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика