Latest news

18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  0 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0

"Шўртан" Тошкентда йиғин ўтказади News

"Шўртан" Тошкентда йиғин ўтказади

Tags :  Шўртан
Ўзбекистон Лига Кубоги-2019 мусобақасининг гуруҳ доирасидаги сўнги учрашувидан кейин “Оқ бўрилар” жамоаси йигитлари 6 -16 июлгача ёзги таътилга чиқишди.

Танаффусдан кейин  “Шўртан” жамоамиз иккинчи даврага шу йилнинг 16-21 июль кунлари пойтахтда тайёргарлик машғулотларини олиб боришади.  Жамоамиз ўзи учун қароргоҳ сифатида Тошкентдаги “Мумтоз Чилонзор” меҳмонхонасини танлади.   

Бош мураббий Сергей Ковшов ўз шогирдлари билан йиғин давомида 17 июль куни “Оқ тепа” тиббиёт масканида тиббий кўрикдан ўтишади. 

Бевосита йиғинга тўхталадиган бўлсак, машғулотлар билан биргаликда “Оқ бўрилар” жамоаси футболчиларининг жисмоний тактик фаолиятини кучайтириш ва ўйин амалиёти малакасини ошириш мақсадида бир нечта назорат ўйинларини ташкил этиш ҳам режадан ўрин олган. Бу орқали мураббийлар гуруҳи таркибда шуғулланаётган футболчилар имкониятларини янада чуқурроқ билиб олишни ва ўйланган тактик схемага мослаштиришни мақсад қилишган. 

“Шўртан”нинг синов-назорат учрашувларидаги рақиблари  деярли маълум. Булар Суперлига вакиллари “Қўқон-1912” (18 июль), “Локомотив” (20 июль) ва “Сўғдиёна” (21 июль). 

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика