“Шўртан” сафига Александр Пишур келиб қўшилди
14 feb 2017 07:25
News
“Шўртан” сафига Александр Пишур келиб қўшилди
Александр Волков томонидан муқаддам “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” клубларида тўп сурган украиналик ҳужумчи Александр Пишур “оқ бўрилар” машғулотларига келиб кўшилди. Ушбу ҳужумчи айни кунларда жамоа кўригидан ўтмоқда.
Александр Волков шогирдлари 15 февраль куни иккита назорат учрашувлари ўтказишни мўлжаллаган. Соат 10:00да бошланадиган баҳсда ғузорликлар, биринчи лига вакили “Оқтепа” жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Бунда Волков “Шўртан”нинг иккинчи таркибини майдонга туширади. Бу учрашув “Оқтепа” жамоаси майдонида бўлиб ўтади.
Сирғали туманидаги сунъий майдонда 15:00да бошланадиган назорат учрашуви эса “Қўқон-1912″ ёки “Сўғдиёна” жамоасига қарши бўлади. Бу учрашувда асосий таркиб ўйинчиларини майдонга тушириш режалаштирилган.
Фахриддин Чориев
Comments