"Шўртан" олий лига антирекордини такрорлади
24 apr 2016 20:08
News
"Шўртан" олий лига антирекордини такрорлади
Шундай қилиб "Шўртан" олий лига тарихида энг ёмон старт қилиш бўйича антирекордни такрорлади. 1992 йилдан буён ўтказиб келинаётган олий лига тарихида дастлабки 6та турнинг барчасида мағлуб бўлиш ҳолати икки марта учраган.
2007 йилда Бекободнинг "Металлург" клуби дастлабки 6та ўйиннинг ҳеч бирида очко ололмаган эди. 7-турга келибгина жамоа дуранг қайд этиб дастлабки очкосини қўлга киритганди. Ўша йил "Металлург" 16 жамоа орасида 15-ўринни банд этиб олий лигада қолишга эришганди.
2013 йилда дастлабки 6та учрашувдан сўнг "Қизилқум" клуби ҳисобида 0 очко бор эди. 7-турда ғалабага эришган "Қизилқум" ўша йил 14 жамоа орасида 12-ўринни банд этган ва элитада қолганди.
Маълумот учун, "Шўртан" клуби 7-турни 30 апрель куни ўз уйида "Нефтчи"га қарши ўтказади.
Comments