Latest news

18:59"Барселона" "Сеул"ги "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  0 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2

"Шўртан" машғулотларга 10 октябрдан киришади News

"Шўртан" машғулотларга 10 октябрдан киришади

"Шўртан" жамоаси футболчиларига 21-турдаги "Қизилқум" - "Шўртан" учрашувидан сўнг миллий терма жамоамизнинг Осиё Кубоги саралаши бўйича бўладиган учрашуви туфайли вужудга келган қисқа танаффусда 10 октябргача дам олиш эълон қилинган эди.
Зоир Тўрақулов бошчилигидаги жамоа аъзолари 10 октябрь куни Ғузорда клуб базасида йиғилишади ва икки маҳалдан машғулотлар олиб боришади.

Жамоани навбатдаги турда ҳам муҳим учрашув кутиб турибди. 22-турдаги учрашувда "Шўртан"нинг рақиби воҳамизнинг бош жамоаси "Насаф" жамоаси бўлади. Воҳа дербиси деб ном олган ана шу учрашув 18 октябрь куни Ғузорда бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув доимо муросасиз ва жуда қизиқарли бўлиб ўтган. Биринчи даврадаги учрашувда "оқ бўрилар"ни майдонга Эдгар Гесс бошлаб тушган бўлса, навбатдаги учрашувда бир вақтлар бир жамоада тўп сурган икки собиқ футболчилар ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушишади.

Ана шу муҳим учрашувни ҳис этиб турган жамоамиз аъзолари машғулотларга пайшанба кунидан киришадилар.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика