Latest news

09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  0 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  7 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  2 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  16 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  32 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  46 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  3 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  6 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  26 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  353

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов "Зомин" билан ўйиндан кейин нималар деди? News

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов "Зомин" билан ўйиндан кейин нималар деди?

"Шўртан" Про лиганинг иккинчи турида "Зомин"га мағлуб бўлди.

Мазкур учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Ўйин оғир ўтди. Чунки, ўн киши бўлиб ҳимояланиш осон эмас. Рақиб голларни асосан стандарт вазиятдан урди. Боллар озгина диққатни йўқотиб қўйди. Охиригача курашишга ҳаракат қилдик. Ҳимоячиларнинг хатоси сабаб учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. 

Қизил карчтока қай даражада таъсир қилди? Футболчилар ҳам тўлиқ спорт формасида эмас. Шунинг учун ўн киши бўлиб қолиб кетиш қийин албатта. Жиззах ва Қашқадарё иқлими ўртасида фарқ бор. Шу боис футболчиларга бу ерда ўйнаш қийинчилик туғдирди. Биринчи сариқ карточка берилган вазиятда ҳакам озгина шошиб қарор чиқарди. Бу вазиятда жарима зарбаси билан ҳам чекланса бўларди. 

Ҳакамга беш баллик тизмда қандай баҳо бераман? Ҳакамларни баҳолаш бизни ишимиз эмас. Шундай бўлсада, футболимиз ривожи йўлида футболчилар, мураббийлар, мутахассислар, журналистлар қанчалик ҳисса қўшаётган бўлса, ҳакамларнинг қўшаётган ҳиссаси ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этади. Ўйинни қайта кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз. Лекин, ҳакам ўйинни бошқаришда кўп хатоларга йўл қўйди. 

"Шўртан"да аввалги  қарздорликлар бор. Лекин, ҳозирда клубни жамоа олида  қарзи йўқ. Мавсум бошида клуб томонидан бериладиган маошга рози бўладиган футболчиларни йиғганмиз. Бир қатор футболчиларни таклиф қилмоқчи эдик. Уларни маоши баланд бўлгани учун олиб кела олмадик",- дейди Асрор Алиқулов.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика