Latest news

01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  4 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  56 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  8 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  31 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  7 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  26 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  85 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  83 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12

"Шўртан" билан хайрлашадиган сони ортиб бормоқда News

"Шўртан" билан хайрлашадиган сони ортиб бормоқда

Жорий мавсумни молиявий муаммолар сабабли юқори нотада ўтказа олмаётган "Шўртан" иккинчи даврага бир қатор етакчи ўйинчиларсиз кириб бориши хусусида кўп гапирилмоқда.
Дарҳақиқат, жамоани тарк этиши мумкин бўлганлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Бундан бир неча кун олдин жамоа расмий сайтида клубни тарк этадиган футболчилар номи қисман келтириб ўтилганди. Жумладан литвалик псобон Павел Леусга мураббийлар штаби жавоб бериб юборишган. Шунингдек Шавкат Раимқулов, Шукур Жумабоев, Азиз Мансуров каби ўйинчилар ҳам иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши тўғрисида айтиб ўтилган. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, юқоридаги футболчилардан ташқари жамоа таркибини бошқа асосий фигуралар ҳам тарк этишни ўйлаб туришибди.

Ғузорликлар сафида бир неча йиллардан буён тўп суриб келаётган Обид Жўрабоевга Нефтчидан таклиф тушган. Марказий ярим ҳимоячи Дилявер Абибуллаевга ҳам олий лиганинг икки вакилидан таклиф бўлган. Яъни "Олмалиқ" ва "Динамо" Абибуллаевни ўз сафида кўришни истамоқда. Футболчи яқин кунларда қарорини эълон қилса ажаб эмас. Шунингдек тасдиқланмаган хабарларга қараганда, Шўртаннинг яна бошқа бир футболчиси Иброҳим Отахонов ҳам катта эхтимол билан иккинчи даврани "Динамо"да ўтказиши мумкин. Ҳужумчи Александр Востриков ҳам жамоани тарк этиши хусусида маълумотлар бор.

Шундай экан "Шўртан" асосий таркиб футболчиларидан айрилиб қолиши кутилмоқда. Эътиборлиси ҳануз жамоа таркибига бирорта ҳам янги футболчи қўшилиши тўғрисида янгилик йўқ. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика