Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Шомуродовнинг агенти "Штутгарт" 10 млн евро таклиф қилгани, ЦСКА ва бошқа жамоаларнинг қизиқиши ҳамда "Ростов" у учун қанча тўлагани ҳақида гапирди News

Шомуродовнинг агенти "Штутгарт" 10 млн евро таклиф қилгани, ЦСКА ва бошқа жамоаларнинг қизиқиши ҳамда "Ростов" у учун қанча тўлагани ҳақида гапирди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг вакили Қаҳҳор Мўминов ўйинчининг Европа топ-клубларига кетиш имкониятлари ҳақида гапирди.

Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим"

"Transfermarkt"да унинг "Ростов"га ўтган суммаси 750 минг евро деб кўрсатилган. Бу нотўғри: "Ростов" Элдор учун анча камроқ тўлаган.
Ҳозир у энг яхши тўпурар, яқиндагина шартномасини узайтирди, шу сабаб ҳам энди нарх бошқача бўлиши керак. Ўзи умуман ўйинчининг нархи бу - унга таклиф қилинаётган сумма.

"Штутгарт" 10 млн евро атрофида таклиф қилган. ЦСКА ҳам шунга ўхшаш таклиф билан чиққан. Якуний қарорни эса "Ростов" қабул қилиши лозим. Бу масалага қишда қайтишга келишиб олганмиз, биз аллақачон шунга ўхшаш рақамлар бўйича яна бошқа таклифлар ҳам бор.

Лекин, кўриб турибманки "Ростов" қишда уни сотиши қийин масала, бу ерда уларнинг позицияси аниқ. Ўзбекистонда бўлдим ва Элдор ҳамда унинг оиласи билан гаплашдим.

Агар клуб топ-лигалардан муносиб таклифлар олса, ёзда бу масалага яна қайтамиз. Шомуродовнинг "Ростов" билан шартномасида бу борада келишиб олганмиз", - деди Мўминов.

Rating: +178   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика