Элдор Шомуродовнинг агенти: "Элдор "Рома"да қолади"
01 sep 2022 20:42
News
Элдо Шомуродовнинг трансфери билан шуғулланадиган "ProSportsManagement" компаниясининг Осиёдаги лойиҳаларига раҳбарлик қилаётган Қаҳҳор Мўминов Championat.asia нашрига ўзбекистонлик ҳужумчининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
- Элдорнинг "Рома"да қолгани ростми?
- Ҳа, шундай. "Рома" биз билдирган ва тўғридан-тўғри клубга келган таклифларни кўриб чиқишдан бош тортди. Чорловлар июнь, июль ойларида ва ҳаттоки трансфер ойнасининг охирги кунларида ҳам бор эди. Бизга Шомуродовнинг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага кетгани маъқулдек туюлганди. Бироқ "Рома" матбуотда турли маълумотлар эълон қилинганига қарамай, Элдор уларнинг спорт лойиҳасининг бир қисми эканлигини таъкидлаб келди. Бунинг ижобий томонларини кўришга ҳаракат қиламиз.
- Сир бўлмаса Шомуродов борасида қайси клублар мурожаат қилишган?
- Рўй бермаган жараёнларга изоҳ бера олмаймиз, - дейди Қаҳҳор Мўминов.
ОАВ хабарларига кўра, Элдор Шомуродовга Италия, Германия ва Англия клублари қизиқиш билдирган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments