Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  30 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Шомуродовни 4та даҳшатли ўйин кутиб турибди News

Шомуродовни 4та даҳшатли ўйин кутиб турибди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада МТЖ сафига қўшилади.

Ҳамюртимиз бунгача 6 октябрь куни "Ростов" сафида майдонга тушади. Якшанбада Шомуродов тўп тепаётган жамоа Москвада ЦСКА меҳмони бўлади. "Армиячилар" айни дамда турнир жадвалида пешқадамга айланиб олишган. Тўпурарлар жадвалида 9та гол билан етакчилик қилаётган Элдор Россия пойтахтидаги баҳсда шу номга муносиб эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.

Ушбу баҳсдан сўнг Шомуродов Ўзбекистон МТЖда Яман ва Сингапурга қарши баҳсларда майдонга тушиши керак. 1-турдаги муваффақиятсизликдан сўнг бизга ғалаба сув ва ҳаводек муҳим.

Терма жамоалар ўйинидан кейин Элдор "Ростов"га қайтиб кетади ва 19 октябрь куни уни "Зенит"га қарши баҳс кутиб туради. Санкт-Петербург клуби ҳам турнир жадвалида етакчилар сафида бормоқда.


Элдор Шомуродовни кутиб турган кейинги 4та ўйин:

6 октябрь. ЦСКА - "Ростов"

10 октябрь. Ўзбекистон - Яман

15 октябрь. Сингапур - Ўзбекистон

19 октябрь. "Зенит" - "Ростов"

Rating: +137   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика