Latest news

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  27 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  12 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

Шоҳруз Норхонов терма жамоа, "Пахтакор", Анзур ва Алиқулов ҳақида гапирди News

Шоҳруз Норхонов терма жамоа, "Пахтакор", Анзур ва Алиқулов ҳақида гапирди

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов 6та гол билан Суперлига тўпурари бўлиб турибди.

Жиззах клуби форварди билан кичик суҳбат уюштирдик.

— Суперлиганинг жорий мавсуми қандай таассурот қолдирмоқда?

— Чемпионатимизнинг бу йилги мавсуми ҳар доимгидан қизиқроқ ўтяпти. Буни ҳар турдан кейин мусобақа жадвалида етакчиларнинг ўзгараётганидан ҳам англаш мумкин. Менимча, бу йил чемпионлик кураши охирги турга қадар 5-6 жамоа ўртасида давом этади. Биз ҳам бор кучимиз билан чемпионлик учун ҳаракат қиляпмиз. 

— Йил аввалида "Навбаҳор" ва хориж клубларидан таклифлар бўлгани ҳақида айтгандингиз. Айни пайтда "Пахтакор" ҳам яхши ҳужумчи топа олмагани кўриниб қолди. Қайсидир даврда улардан ҳам таклиф бўлганмиди сизга?

— Албатта. 2021 йилги мавсумнинг биринчи давраси тугаганидан кейин "Пахтакор"га чақиришганди. Лекин ўшанда "Сўғдиёна"га халқаро майдон йўлланмасини тақдим қилишимиз керак эди. Шу учун ҳам Жиззахда қолишга қарор қилгандим.

— Қишда чет элдан 3-4 та вариантларни кўриб чиққанингиз ҳақида биламиз. Сир бўлмаса, қайси давлатлардан чиқишди? Араб ўлкаларидан ҳам таклиф бормиди?

— Араб клубларидан ҳам қизиқиш бўлди. Улар билан шартнома борасида келиша олмадик. Шарқий Осиёдан тушган аниқ таклифларни эса рад қилдим.

— Бироқ, шарқда бизга нисбатан анча яхши тўлашади...

— Албатта. Таиланд, Малайзия, ҳатто Индонезиядан ҳам молиявий жиҳатдан яхшироқ шартномалар таклиф қилинди. Аммо Жиззахда қолишга қарор қилдим. Пул ишлашгаям улгурсак керак ҳали.

— Шоҳруз, кўпчилик Ўзбекистонда гол уриш бошқа чемпионатларга нисбатан қийинроқ эканини айтади. Бу фикрга қўшиласизми?

— Суперлига ҳеч қанақасига кучсиз чемпионат эмас. Осиёнинг унча-мунча лигаларидан олдиндамиз. Барча жамоалар натижа қилишга уринади. Шунинг учун асосан ҳимоявий футбол гувоҳига айланамиз. Бу ўз-ўзидан форвардларнинг ишини қийинлаштиради. 

— Ўтган йили ОФК кубогида Норчаев тўпурар бўлганди. Турнирда бу йил сиз иштирок этасиз. Йил охирида "Олтин бутса"ни яна ўзбек футболчиси олишини кутаверайликми?

— Биринчи навбатда турнирни ютиш учун ҳаракат қиламиз. Насиб бўлса, албатта, шахсий совринларни ҳам ўзимизники қилишга уринамиз.

— Энди энг муҳим савол. Нечта гол урсам, терма жамоага таклиф қилишади деб ўйлайсиз? 

— Менимча, бунинг голларга алоқаси бўлмаса керак. (кулади) Мураббийлар штаби айни пайтда энг кучли деб ҳисоблаган, тактикага тушадиган ўйинчиларини саралаб жалб қилади.

 — Баъзилар Шоҳруз юқоридан кимнидир хафа қилиб қўйган деб ўйлайди. Ўзингизнинг муносабатингиз қандай бундай фикрларга?

— Йўқ, ҳеч ким билан жанжаллашмаганман. Ҳамма билан алоқаларим яхши. Бунақа фикрлар нотўғри.

— Охирги савол. Ўзбекистондан энг яхши дарвозабон ва тажрибали ҳимоячини айтинг. Кимга қарши ўйнаш сизга ноқулайроқ?

— Дарвозабонлардан Ўткир Юсупов, Абдувоҳид Неъматов ҳамда Санжар Қувватовни кўрсатган бўлардим. Чемпионатмизнинг энг кучли ҳимоячилари эса "Насаф"даги Алиқулов ҳамда АГМК етакчиси Анзур Исмоилов бўлса керак.

Катанец Суперлигани кузатмайдими?

Author :
Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика