Latest news

14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  1 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  14 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  4 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  23 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0

Шоҳруҳ Ишанов: "Жамоамиз асосини 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ташкил этади" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Жамоамиз асосини 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ташкил этади"

Фарғонада бўлиб ўтган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг финал учрашувидан сўнг "Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов сайтимизга интервью берди.

"Ушбу мусобақада иккинчи бор иштирок этаяпмиз. Ўтган мавсумда ҳам ёш таркибимиз билан ушбу мусобақада қатнашгандик. Жамоамиз ҳақида айтадиган бўлсам, асосан 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар таркибнинг асосини ташкил этади. Шунингдек, ҳозирда 5-6 нафар тажрибали футболчини ҳам таркибимизга жалб этдик.

Ўтган мавсум Биринчи лигада ўйнадик ва якунда Про лига йўлланмасини қўлга киритдик. "Ҳоким кубоги" нуфузли турнир, ушбу мусобақада 2-ўринни жамоамизнинг ёш йигитларига мотивация бўлади. Ташкилотчиларга раҳмат, барча ўйинлар профессионал даражада ўтказилди. 

Бугунги финал учрашуви якунида ташкил этилган тақдирлаш маросимида жамоамизнинг ёш футболчиларига бир қатор эсдалик совғалари топширилди. Биз ушбу мусобақада иштирок этганимиздан хурсандмиз", – деди "Андижон SGS” бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика