Latest news

00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  0 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  0 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  11 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  229 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14

Шоҳруҳ Гадоев операция қилинади News

Шоҳруҳ Гадоев операция қилинади

"Насаф"нинг ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячиси жароҳати боис жамоанинг муҳим учрашувларида майдонга туша олмади.
Август ойида олган жароҳатидан ҳануз қутула олмади. Нега? Бизга маълум бўлишича гипс остидаги жароҳат кутилганидек битмаган. Энди у жарроҳлик амалиёти ўтказишга мажбур.

Бу ҳолатда жамоа шифокорларининг ҳам "айби" борлиги маълум бўлди. Шоҳруҳнинг жароҳатини битиш жараёни етарли даражада назорат қилинмаган, натижада у энди ОЧЛ плей офф учрашувларини ва миллий чемпионатнинг бошидаги бир-неча ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур. Бундан норози бўлган жамоа мураббийлар штаби томонидан жамоа шифокорларига жиддий  эътирозлар билдирилган. Бунинг оқибатида жамоанинг асосий шифокори Рустам ака Меҳмонов истеъфога чиқарилган.

Ҳозирги пайтда "Насаф" жамоасининг асосий шифокори сифатида Барот ака Эдмуродов иш бошлаган. У киши бунгача Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида фаолият юритиб келаётган эди. Мухлисларни ёдида бўлса, ушбу мутахасис аввал ҳам "Насаф" жамоасида шифокорлик қилган.

Биз сайтимиз номидан Шоҳруҳ Гадоевнинг бугунги аҳволи тўғрисида маълумот беришини сўраб, жамоада кўп йиллардан буён шифокор бўлиб ишлаётган Ҳамза Мавлоновга мурожаат қилдик.

- Афсуски, Шоҳруҳ жарроҳлик амлалиёти ўтказмаса бўлмайди. Бу бизга кўп текширувлардан ва шу соҳа мутахасислари билан маслаҳатлашганимизда маълум бўлди. Аммо, ваҳимага ўрин йўқ, жарроҳлик амлалиёти унчалик жиддий эмас балки енгилроқдир. Шоҳруҳ Гадоев шу кунларда бу жарроҳлик учун хорижга жўнаб кетишга тайёрланаяпти ва амалиётдан сўнг юртимизга қайтиб келади ҳамда муолажаларни шу ерда давом эттиради.

- Шоҳруҳ  қачон майдонга туша олиши мумкин?


- Ҳаммаси режамиз бўйича амалга ошса, у чемпионатимизнинг бошланишида майдонга тушишга тайёр бўлади, балки чемпионат бошида бир-икки турни ўтказиб юбориши ҳам мумкин, аммо у биринчи давра бошиданоқ жамоамизга ёрдам бера олади.

- Биз 26 декабрь куни "Насаф"ни тақдирлаш маросимидаги тантанада  Шоҳруҳни роса рақсга тушганини гувоҳи бўлдик...


- Ҳа (кулиб) унинг аҳволи юришга ёки рақсга тушишга ҳалақит бермайди, лекин югурганда оёғида бироз оғриқ сезаяпти. Шунинг учун бундан жарроҳлик амалиётисиз қутулиб бўлмайди.

Жамоанинг жароҳат олган бошқа ўйинчилари Кенжа Тўраев, Эркин Бойдуллаев ва Шуҳрат Муҳаммадиевлар асосий таркиб билан машғулотларни бошлаб юборишган. Алишер Юсупов ҳам худди шундай машғулотларга киришган. Улар бу йил жамоага тўлиқ ёрдам беришга тайёрлар.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика