Latest news

14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  6 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  4 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   34 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  19 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  10 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  8 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18

Шоҳруҳ Гадоев: «Насаф» ва унинг мухлислари ҳамиша қалбимда бўлади» News

Шоҳруҳ Гадоев: «Насаф» ва унинг мухлислари ҳамиша қалбимда бўлади»

Қаршининг «Насаф» клубидаги ўйинлари орқали ўзбек футболи мухлисларига танилган Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасида давом эттирмоқда.

«Қалдирғочлар» давралар оралиғида истеъдодли ярим ҳимоячини ўз сафларига қўшиб олишди. Гадоев сўнгги беш ойни Баҳрайннинг «Ал-Муҳаррақ» клубида ўтказиб, бу жамоа таркибида Қирол кубоги соҳибига айланди. Иккинчи даврадан «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қиладиган футболчи янги жамоасида 23-рақамни танлади. Эътиборлиси, у илк расмий ўйини - мамлакат кубоги доирасидаги «Металлург»га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонга тушиб, гол муаллифига айланди. Биз айнан мана шу баҳсдан сўнг Шоҳруҳ Гадоевдан интервью олдик.

- Шоҳруҳ, аввало, илк расмий ўйин ва унда урилган гол билан табриклайман. Суҳбатимиз аввалида учрашув таассуротлари билан ўртоқлашсангиз.


- Ўйиннинг қийин кечишини олдиндан билган эдик. «Металлург» сўнгги пайтларда анча кучайишга эришди. Бир неча йилдан бери деярли бир хил таркиб ўйнаб келяпти. Шунга қарамай, барча футболчилар бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Менимча, бугун жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик. Лекин олдинда жавоб баҳси бор. Хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Гарчи икки тўп фарқи билан зафар қучган бўлсакда, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Бекободда бизни янада мураккаб ўйин кутиб турибди. Ўйлайманки, бўлажак учрашувда ҳам ижобий натижа қайд этамиз. Сўнгги дақиқада урган учинчи голимиз ишимизни енгиллаштириши керак.

- «Бунёдкор» варианти қачон ва қандай пайдо бўлди?


- Ушбу клуб жиддий таклиф билан чиққанди. Бошқа вариантлар ҳам бор эди. Лекин ҳаммасини тарозига қўйиб, кейин қарор чиқардим. «Бунёдкор»дан тушган таклиф менга кўпроқ маъқул келди.

- Барибир, сиз учун жонажон бўлиб қолган «Насаф»ни ташлаб кетиш осон бўлмагандир?


- Албатта. Жуда қийин бўлди. Биласиз, «Насаф»дан кетганимдан кейин Баҳрайн чемпионатида ўйнадим. У ерда ярим йилга яқин тўп сурганимга қарамай, ўзига яраша жамоавий ютуқларга эришишга улгурдим. «Бунёдкор»га эркин агент мақомида ўтдим. «Насаф» ва унинг мухлислари эса ҳамиша қалбимда бўлади.

- «Насаф»дан таклиф тушмадими?


- Бўлди. Аммо «Бунёдкор»да ўйнашга қарор қилдим.

- Қарорни ўзингиз қабул қиласизми ёки ким биландир маслаҳатлашасизми?


- Маслаҳатлашаман.

- Сир бўлмаса ким билан?


- Дадам ва онам билан. Улар менинг энг яқин маслакдошларим ҳисобланишади. Шу пайтгача ота-онамнинг айтганларига қулоқ солиб, кам бўлмадим.

- Баҳрайн чемпионати ҳақида гапирдингиз. Ушбу биринчиликдан қандай таассуротлар қолди?


- Ўша пайтда легионер сифатида хориж клубида ўйнаш бахти насиб қилганидан хурсанд бўлгандим. Футболчи кучини ўз мамлакатидан ташқарида синаб кўриши керак. Мен шартнома имзолаган «Ал-Муҳаррақ» жамоаси Баҳрайн футболининг байроқдори ҳисобланади, десам янглишмайман. Жамоа ўз тарихида 33 маротаба мамлакат чемпионлигини нишонлаган. Шунингдек, клуб 2008 йили ОФК кубогини қўлга киритган. Ана шу ютуқларини ҳам инобатга олиб, жамоа билан қисқа муддатли шартнома имзоладим. Гувоҳи бўлганингиздек, натижалар чакки бўлмади. Қирол кубогига эга чиқдик. Мусобақа финалида «Ал-Риффа»га қарши майдонга тушдик. Манамадаги Баҳрайн миллий стадионида бўлиб ўтган учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритдик.

- Олий лигамизнинг иккинчи даврасидан нималар кутяпсиз?


- Чемпионлик ва совринли ўринлар учун жиддий кураш кечишини тахмин қилиш қийин эмас. Жамоалар иккинчи давра баҳсларига ўзгача тайёргарлик кўришди. «Бунёдкор» билан янги довонларни забт этиш ниятидаман. Вазифа фақат олий. Бу клубда бошқа мақсад бўлиши мумкин эмас. Кубокда ҳам зафар қучишни истаймиз. Жамоамнинг ана шу мусобақалардаги муваффақиятли иштирокига ўз ҳиссамни қўшишни хоҳлайман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика