Latest news

23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  10 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  11 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5

Ширинбой Абдуллаев: "Ўзимизнинг хатомиз туфайли мағлуб бўлдик" News

Ширинбой Абдуллаев: "Ўзимизнинг хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"

"Бухоро" жамоаси посбони Ширинбой Абдуллаев Суперлига-2025 дастлабки баҳси ОКМК - "Бухоро" (2:1) ўйини ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- "Бухоро" жамоаси мавсумдаги дастлабки учрашувини ўтказди. Дастлабки таассуротлар қандай? "Бухоро" мағлубиятга учрашга лойиқ эдими?

- Биз мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик. Бугунги баҳс ҳам анча яхши ўтди. Биринчи ўйин бўлгани учун икки жамоада ҳам ҳаяжон сезилди. Ўзимизнинг хатомиз туфайли мағлубиятга учрадик. Кейинги баҳсларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Бугун икки жамоа ҳам дурангга муносиб ўйин намойиш этганди. Баҳс сўнгида эса хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Ўша вазиятда фол бор эди дейишмоқда. Тез орада ушбу ҳолат бўйича якуний қарорни билиб оламиз. Дурангга лойиқ ўйин кўрсатган эдик, назаримда.

- ОКМК таркиби жиҳатидан "Бухоро"дан кучлироқ жамоа. "Бухоро"нинг кейинги рақиби эса "Қизилқум" бўлади. Бугунги мағлубият "Қизилқум"га қарши баҳсдан олдин салбий таъсир ўтказмайдими?

- ОКМК ўтган мавсумда кумуш медалларини қўлга киритганди. Биз бугун яхши қаршилик кўрсатдик, улардан ёмонроқ ўйнаганимиз йўқ. "Қизилқум" билан ўз уйимизда ўйнаймиз ва яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга интиламиз.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика