Latest news

08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  1 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  5 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  6 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  13 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  6 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  3

Шифокорга ва клуб мураббийига тегишли лицензияни бошқа шахсларга берган "Андижон-SGS" жазоланди News

Шифокорга ва клуб мураббийига тегишли лицензияни бошқа шахсларга берган "Андижон-SGS" жазоланди

Про лига 18-туридан жой олган "Шўртан" – "Андисжон-SGS" учрашуви комиссарининг билдиргиси асосида меҳмон жамоа хатти-ҳаракати ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилади.

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 16.12-бандига кўра, учрашув расмийлари орасида лига рўйхатидан ўтган шифокор захира ўриндиғидан жой олиши керак. Аниқланишича, "Андижон-SGS" жамоаси Ғузор шаҳрига шифокорсиз етиб келган. Шундан келиб чиқиб, Лига комиссарини чалғитган ҳолда шифокорни расмий қайдномага киритган ҳамда шифокорга тегишли лицензияни Лига рўйхатидан ўтмаган бегона шахсга тақдим этиб, уни техник зонага киритган. Шунингдек, клуб мураббийи Расулжон Раҳмоновга тегишли лицензия ҳам бегона шахсга тақдим этилиб, у ҳам техник зонага киритилган. Лига комиссари лицензиялар ва уларнинг ёрдамида техник зонага киришга уринган шахсларни бирма-бир солиштириб чиқиш жараёнида мазкур ҳолатга ойдинлик киритган ва уни баёнлаштирган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Андижон-SGS" бош директори Исломбек Рустамов раҳбар сифатида ўз қўли остидагиларга жавобгар эканлиги, бироқ "Андижон-SGS" жамоаси регламентнинг қатор талабларини қўпол равишда бузгани ва бундай ҳолат ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилиши юзасидан огоҳлантирилди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика