Latest news

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Шерзод Сатторов: "Ғиждувон" хусусий жамоа" News

Шерзод Сатторов: "Ғиждувон" хусусий жамоа"

Биринчи лига иштирокчиси "Ғиждувон" кеча 2-турдан ўрин олган "Косонсой"га қарши баҳсда ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Шерзод Сатторов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- "Косонсой"га қарши баҳсдан кўнглим тўлмади. Лекин муҳими уч очкони қўлга киритдик. Биринчи ўринда барибир натижа туради. Йигитлардан янада мазмунлироқ ўйин кутгандим, очиғи. 

- Рақиб жамоа хусусида фикрим ижобий. Косонсойликлар ўтган йилгига нисбатан жорий мавсум бироз кучлироқдек таассурот қолдирди. Уларнинг келгуси учрашувларида омад тилайман. 

- Чемпионатнинг илк турида "Хотира-79" билан рўрбарў келиб, дуранг қайд этгандик. Албатта икки очко йўқотилгани алам қилди. Ғалаба қозона олмаганимизнинг боиси таркибда ўзига яраша йўқотишлар мавжуд бўлиб, уч нафар етакчи футболчимиз дисквалификация туфайли жамоага ёрдам бера олмади. Бу ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. 

- Биласизми жамоамизнинг бош ҳомийси тумандаги тадбиркор инсон - Маъмур ака Отақуловдир. Айнан у кишининг сайи харакатлари эвазига жамоа чемпионатда иштирок этмоқда. Бизда бошқа ҳеч қандай ҳомий ташкилот йўқ. 

- "Ғиждувон" таркибини асосан маҳаллий ёшлар ташкил этмоқда. Азиз Абдуллаев ва Мансур Отақуловдан ташқари қолган футболчилар ёшлардир. Мақсадимиз энг камида 10-ўринни эгаллаш.     

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика