Latest news

08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  54 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  48 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  23 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  12 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  3 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  3 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3

Шерзод Райимжонов: "Нефтчи" Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштирмоқда" News

Шерзод Райимжонов: "Нефтчи" Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштирмоқда"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби спорт директори Шерзод Райимжонов янги мавсумга тайёргарлик ҳақида гапириб берди.

“Қуръа бу қуръа. Унга кўра янги мавсумни сафарда “Шўртан”га қарши ўйин билан бошлаймиз. Ғузордаги стадион майдони яхши ҳолатда бўлади деб ўйлайман. Иккинчи турни эса ўз уйимизда “Пахтакор” билан ўтказамиз. Очилиш ўйини бу мухлисларимиз учун ҳақиқий байрам бўлади. Қисқа қилиб айтганда илк турлардан бизни жиддий ўйинлар кутмоқда. Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Мавсумни ижобий кафиятда бошлашга кўп нарса боғлиқ. 

Янги мавсумга тайёргарликка келсак Янги йил байрамига қадар 10 кун Фарғонада шуғулланамиз. Жамоамиз 4 январь куни Тошкентга келиб тиббий кўрикдан ўтади. 5-10 январь кунлари Фарғонада йиғин ўтказамиз. Кейин 12-25 январь оралиғида Тошкентда йиғин олиб борилади. Бу йиғин доирасида 5та ўйин ўртоқлик ўйини режада бор. 29 январдан 9 февралга қадар Фарғонада Ҳоким кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ташкилотчилар бу йилги мусобақани халқаро даражага олиб чиқишмоқчи. Қирғизистон, Тожикистон клубларига таклифлар юборилган. “Қизилқум” ва “Машъал” клублари ҳам таклиф этилган. 

Ҳоким кубогидан сўнг 12 февралдан икки ҳафта давомида Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштириб турибмиз. Агар барчаси яхши бўлса “Нефтчи” бу йил хорижда йиғин олиб боради. Туркиядан қайтиб келгач март ойи бошида Фарғонада ўз базамизда биринчи турдан ўрин олган “Шўртан” билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз”, - дейди “Нефтчи” клуби спорт директори Шерзод Райимжонов.  


СайтимизнингFacebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика