Latest news

16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  2 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  5 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  2 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   5 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0

Шерзод Каримов: "Чиройли голлар таваккал қабул қилинган қарорларнинг маҳсулидир" News

Шерзод Каримов: "Чиройли голлар таваккал қабул қилинган қарорларнинг маҳсулидир"

Суперлиганинг ўтган турида дарвозаларга бир-биридан чиройли голлар урилди.

Шерзод Каримовнинг "Навбаҳор" жамоасига дарвозасига бурчак зарбасидан  киритган тўпи шубҳасиз турнинг энг чиройли голи бўлди десак янглишмаган бўламиз. Равшан Ҳайдаров мураббийлигида ўз ўйинини топи бораётган "Сурхон" аввалгидек очколар улашаётгани йўқ, ҳар бир турда рақибларига муносиб қаршилик кўрсатган ҳолда очколарни жамғаришга интилмоқда. Биз бу борада жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Шерзод Каримовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Навбаҳор" билан ўйин ҳақида.

Футболимизда пандемия туфайли юзага келган танаффус сабабли анча вақт дам олдик, ўйин амалиёти кам бўлди. Шу боис ўйинга киришиб олишимиз қийин кечди. Дастлабки 15-20 дақиқада рақибнинг босимига туриб бера олдик. Боз устига биринчи бўлимда ҳаво анча иссиқ эди.

Равшан Ҳайдаров келгач ўйинимиз ижобий томонга ўзгарди.

Равшан ака билан аввал ҳам "Пахтакор"да бирга ишлаганман. Жуда катта тажриба ва кўникмага эга мутахассислар, улардан ҳар бир футболчи кўп нарса ўрганса бўлади. Биринчи галда интизомни йўлга қўймоқдалар, майдонда тартибли ҳаракат қилишимизни истамоқдалар. Болларга ишонч билан тўп тепишни, охиригача курашишни тушунтирмоқдалар. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Олдинда кутаётган ўйинларда ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз.


Учрашувдаги ташкилотчилик масаласи

Марказлашган ҳолатда чемпионатни давом эттирмоқдамиз. Ташкилотчилик яхши бўлди деб ўйлайман. Барчаси жойида, майдон ҳам яхши. Тўғри, фақат бироз иссиқ бўлганини ҳисобга олмаганда барчаси яхши.

Чиройли голлар қандай юзага келади?

Одатда чиройли голлар кўп ҳолларда таваккал қарорлар сабаб урилади. Ўша вазиятда жамоадошларим рақиб дарвозабонига ҳалақит қилишди, натижада тўп мен ўйлагандек дарвоза тўридан жой олди. Яқинда ўғил фарзандли бўлдим, голимни фарзандимга бағишладим. Бундай услубда аввал ҳам гол урганман. "Пахтакор"да тўп тепаётган чоғимда АГМК дарвозасига ҳудди шундай тўп киритганим ёдимда.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика