Latest news

09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  0 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  0 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  7 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  2 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  20 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  34

Шерзод Файзиев: “Сўғдиёна” билан яна бир йиллик шартнома туздим” News

Шерзод Файзиев: “Сўғдиёна” билан яна бир йиллик шартнома туздим”

Ўтган мавсумни АГМКда бошлаб, давралар оралиғида “Сўғдиёна”га кўчиб ўтган Шерзод Файзиев яқинда жиззахликлар билан янги битим имзолади.

Марказий ҳимоячи шундан сўнг сайтимизга интервью берди.

- Ўтган мавсумни иккита жамоада ўтказдингиз. Таассуротларингиз қандай?

- Ҳақиқатдан ҳам аввалига АГМК да бўлдим. Аммо у ерда ўзим истаганчалик кўп ўйнамадим. Шунинг учун ёзги трансфер чоғида жамоамни ўзгартиришни истадим. “Сўғдиёна”дан таклиф бўлди. Мавсумнинг иккинчи қисми мен учун кўнгилдагидек кечди.

- АГМКда негадир кам ўйин амалиётига эга бўлдингиз. Бу жамоани танлаб афсусланмадингизми?
- Энди бундан афсусланишдан фойда йўқ. Ҳа, АГМКда деярли футбол ўйнамадим деса ҳам бўлади. У ерда менга шунчаки ишонч билдиришмади. Хатто Осиё Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида Саудия Арабистонининг “Ал Насср” клубига йирик 4:0 ҳисобида ютқазиб қўйилганидан кейин ҳам ва Суперкубок доирасидан ўрин олган “Локомотив”га қарши ўйинларда қайдномага ҳам киритилмадим. Захирада имконият беришини кутдим. Таркибдаги бошқа ҳимоячилардан кучсиз эмаслигимни исботлашга харакат қилдим. Қайсидир маънода берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, бошқалардан кучли эканлигимни исботлаб қўйдим. Аммо бу вақтда биринчи давра ниҳоясига етиб бўлганди.



- “Сўғдиёна”га ўтиш бу сизнинг истагингизми ёки ҳар икки жамоа шунга келишдими?
- Давралар оралиғида Улуғбек Истамович қўнғироқ қилиб, жамоасида кўришни истаётганини билдирди. “Сўғдиёна”нинг таклифи мен учун ҳар томонлама маъқул келди. Кейин АГМК бош устози Миржалол Қосимов билан гаплашганимдан сўнг, кетишга қарор қилдим. У киши иккинчи даврада кўпроқ легионерларга ишонч билдиришини айтди. Шундан сўнг ўйланиб ўтирмасдан, жиззахликлар чорловини қабул қилдим. Билдирилган ишонч учун Улуғбек Бақоевга миннатдорчилик билдираман.

- Миржалол Қосимов ва Улуғбек Бақоев. Қай бири билан ишлаш қизиқарли кечди Сиз учун?
- Ҳар икки мураббийнинг ҳам ишлаш услуби бор. Уларнинг ўзига яраша футболга қараши бир-бирига ўхшамайди. Тактик услублари турлича. Ўзимга кўпроқ иккинчи даврада Бақоев билан ишлаш ёқди.



- “Сўғдиёна” иккинчи даврада тезликни сезиларли даражада оширди. Бу кўпроқ нима билан боғлиқ?
- Назаримда аҳиллик эвазига ютуқларимиз кўп бўлди. Бош мураббий ҳаммани бир мақсад йўлида жисплаштира олди. Маҳаллий мухлислар юқори савияда бизни қўллаб-қувватлаб турди. Шунингдек раҳбарият томонидан ҳам эътибор кучли бўлди. Ғалабаларимиз замирида ушбу омиллар ётибди деб бемалол айтишим мумкин.

- Ҳозирда эркин агентга айландингиз. Келгуси режаларингиз қандай?
-  Мавсум якунига етгач, олдимда 2-3та таклифлар турганди. Лекин яна Жиззахда қолиб, “Сўғдиёна”да ўйнашни маъқул топдим. Шу боис жамоам билан яна бир йиллик келишувга эришдим.


Файзулла суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика