Шерзод Файзиев: "Ўйлайманки, қийин кунларимиз ортда қолди"
04 jul 2020 10:52
News
Шерзод Файзиев: "Ўйлайманки, қийин кунларимиз ортда қолди"
Coca Cola Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилган Андрей Фёдоров шогирдлари йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг эса мезбонларнинг тажрибали ҳимоячиси Шерзод Файзиев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳудога шукур учта мағлубиятдан сўнг ғалаба қозондик. Бизни ғалабадан бошқа нарса қониқтирмасди. Йигитлар билан ўтган ўйинлардаги муваффақиятсизликларни унутган ҳолда майдонга яхши кайфиятда чиқдик. Чунки, йўқотадиган нарсамиз йўқ эди. Бизга чуқурдан чиқиб олишимиз учун битта ютуқ керак эди, холос. Ўйлайманки, оғир кунлар ортди қолди. Эндиликда йўқотилган очколарни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. "Локомотив" ўз имиджига ва обрўйига эга жамоа ҳисобланади. Бундай клубни аввалги мавқейини тиклаш учун интилишда давом этамиз",- дейди Шерзод Файзиев.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments