Latest news

09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  1 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  66 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  17 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  65 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  23 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2

Шерзод Абдураимов: “Яна терма жамоага қайтиб, ЖЧга боришдан умидворман” News

Шерзод Абдураимов: “Яна терма жамоага қайтиб, ЖЧга боришдан умидворман”

Ўз вақтида ёшлар терма жамоасида асосий дарвозабон бўлишдан ташқари, сардорлик вазифасини бажарган Шерзод Абдураимов бу йил жамоасини ўзгартирди.
Иқтидорли посбон оғир жароҳатдан кейин аста-секин ўзини тиклаб бормоқда. Эндиликда у Қувасойнинг “Цементчи” дарвозасини қўриқлайди. Яқинда Абдураимов билан суҳбатлашдик.

- Шерзод, “Машъал” билан бутунлай хайрлашдингизми? Умуман олганда “Цементчи”га ўтишингиз қандай амалга ошди?

- Ўтган йили ёшлар терма жамоаси йиғинида Туркияда бўлиб қайтгандик. Хорижда Албания ёшлар терма жамоасига қарши кечган назорат учрашувида оёғимдан жароҳат олиб, сафдан чиққандим. Афсуски жарохат жиддий бўлиб чиқди. Шифокорлар операция столига ётишим кераклигини айтишганидан сўнг октябрь ойида оёғимни операция қилдиришга мажбур бўлдим. Биласиз бу жараёндан кейин ҳар қандай футболчи аввалги спорт формасига киришга қийналади. Боз устига “Машъал”да рақобат ҳам кучли. Ўзим фарғоналик бўлганим учун ҳам яна биринчи лигага қайтган “Цементчи”да ўйнаш варианти пайдо бўлди. Аниқроғи бугунги кунда “Нефтчи”да дарвозабонлар билан ишловчи мураббий Баҳодир Шамсиддинов менга “Цементчи”да ўйнаш истаги бўлса, мураббийларга тавсия қилишини айтди.

“Машъал” вице-президенти Илҳом Қурбонов ва мураббийим Дилшод Андаев билан бу ҳақда суҳбатлашганимиздан кейин улар қаршилик кўрсатмади ва муҳими ўйин амалиётига эга бўлишим лозимлигини таъкидлашди. Фурсатдан фойдалани, уларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Қолаверса акам Бекзод Абдураимов ҳам Қувасой жамоасига кўчиб ўтишимни ва шу орқали яна ёшлар терма жамоасига чақирув олишимни хоҳлади. Рости шу даражага чиқишимда Бекзод акамни ҳиссаси катта. Доимо керакли маслаҳатлари билан менга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиб келади. Ҳаммасини тарозини палласига солиб кўргач, “Цементчи”га ўтишга қарор қилдим.

- “Машъал”ни сизни ижарага берган бўлса керак?

- Ҳа, ўзаро келишувга кўра бир йил “Цементчи”да ижарада ўйнайдиган бўлдим.

- Янги жамоадаги таассуротлар қандай?

- Ҳаммаси яхши. Жамоа учун шароитлар яратиб келинмоқда. Автобус, стадион бор. Мана эндиликда база масаласи ҳам ижобий томонга ҳал этилди. Футболчилар учун кийим-кечак бўляпти. Мураббийлар муносабати ва футболчилар ҳам ёқди. Фақат ўз устингизда кўпроқ ишлашингиз керак.

- “Машъал” билан ўзаро таққослаб кўрган бўлсангиз керак?

- “Машъал” бу – профессионал клуб. Бренд даражасига чиққан. У ерда ҳамма ўз ишига жиддий ёндошади. “Цементчи” ҳам энди шу йўлда шаклланмоқда. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу ерда ҳам шароитлар ёмон эмас. Айтарли катта фарқни сезмадим.

- Янги жамоангизнинг мавсумга кўраётган тайёргарлиги қандай кетмоқда?
- Жорий чемпионатга астойдил тайёргарлик кўрмоқдамиз. Қувасойлик мухлисларнинг ҳам жамоадан умиди катта. Улар футбол мавсумини сабрсизлик билан кутмоқда. Ишқибозларни хурсанд қилиш учун муносиб равишда ишлаяпмиз.

- Маълум муддатлик танаффусдан сўнг биринчи лигага қайтган “Цементчи” яна “йўқолиб” қолмайдими?
- Ўйлайманки бу йил таркиб муносиб ўйинчилар билан шакллантирилмоқда. Агарда эътибор бераётган бўлсангиз, назорат ўйинларида ғалабаларимиз сони кўп бўлмоқда. Бу ҳам қайсидир манода, тўғри йўлдан кетаётганимизни англатса ажаб эмас. Ишонаманки “Цементчи” бошқа рақибларига жиддий бош оғриқ бўлади.
 
- “Цементчи”да ҳам асосий дарвозабонга айланишингизга қанчалик ишонасиз?

- Ҳар холда шундай бўлишга астойдил харакат қиляпман. Рақобат ҳар бир жамоада бўлади. Уни бўлгани яхши, ўсасиз. Мендан ташқари Баҳодир Йигиталиев ҳам таклиф этилган. Йигиталиев бунгача “Спартак” (Бухоро”) ва “Бухоро” ёшлар жамоасида ўйнаган. Ўзига яраша маҳорати бор. Мураббийлар ким кучли бўлса, ўшани қўяди.

- Нима деб ўйлайсиз, Қувасой жамоасида ўйнаб яна ёшлар терма жамоасига таклиф олишингиз мумкинми?

- Менга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Шу мақсадда “Цементчи”ни танладим. Албатта ҳар бир ўйинда майдонга тушиб, ўзимни кўрсата олсам, яна ёшлар терма жамоасига чақирув оламан. Мураббийлар биринчи лига баҳсларини ҳам кузатиб боради. Ниятим яна терма жамоага қайтиб, Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган кичик мундиалда иштирок этиш. Менимча ҳар қандай футболчи ЖЧга боришни истайди. Умид қиламанки бунга эришаман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика