Latest news

17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  1 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  6 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  6 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  10 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0

Шавкат Саидов: Тенг кечган учрашувда омадимиз чопди News

Шавкат Саидов: Тенг кечган учрашувда омадимиз чопди

“Металлург” – “Қизилқум” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг учрашув ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи:  - Мусобақа жадвалида ёнма-ён бораётган жамоаларнинг баҳси ҳамиша муросасиз курашлар остида кечади. Зеро қайд этиладиган натижа жамоанинг кейинги мавқеини белгилаб бериши аниқ. Шу маънода биз ҳам ён қўшниларимиз – “Қизилқум” жамоасига қарши кечадиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи таймда иккила жамоанинг ҳам ўйини қовушмади. Чемпионатимизда юзага келган танаффус клубларнинг ўйинига таъсир ўтказмасдан қолмаганлиги сезилди. Аммо вақт ўтгани сари иккала жамоа ҳам ўз ўйинини топиб борди. Шу боисдан ҳам икки хил таймнинг шоҳиди бўлдик.

Иккинчи тайм мухлисларга манзур бўлди, деб ўйлайман. Жамоалар ҳужумкор футбол намойиш этишди. Ҳар иккала клубда гол киритиш имкониятлари бўлди. Тайм ўрталарида Жасур Ҳасанов дарвозабонимиз билан яккама якка чиққан пайтда, тўғриси омадимиз чопди. Суҳроб Султоновнинг ҳам вазиятни ўқий олганлигига тасанно. Бу эса футболчиларимизни ўйин охирида руҳлантириб юборди ва сўнгги дақиқада уюштириган шиддатли ҳужумимизда Зоҳид Абдуллаев муҳим голини киритди. Навоийликлар ҳақида фақат илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Улар жуда яхши шаклланган жамоани барпо этишган. Шу йўнилишдаги изланишни давом эттираверишса яқин орада совринли ўринлар учун курашадиган клубга эга бўлишади. Уларга кейинги учрашувларда омад тилайман, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика