Latest news

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  11 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  9 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Шавкат Саидов: "Олмалиқ"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман" News

Шавкат Саидов: "Олмалиқ"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман"

"Олмалиқ" - "Металлург" учрашуви якунлангач, меҳмон жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов ўйин борасида ўз фикрларини баён этди.

- "Бугунги учрашув анча қизғин ва курашларга бой ўтди. Буни ҳакам томонидан кўрсатилган огоҳлантиришлар сонидан ҳам билиш мумкин. Майдоннинг ҳар қаричи учун кураш бўлди. Биринчи таймда гол уриш имкониятимиз бўлди. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсадик. Ўйиннинг иккинчи қисмида мезбонлар яхши ўйин намойиш этишди. Уларни ҳақли ғалаба билан табриклайман.

Жамоа таркибида етарлича рақобат бор. "Олмалиқ"ни ўйин услубини ўрганган ҳолда бугун дарвозамизни бўйдор посбон Султоновга ишониб топширдик. Шунингдек, катта тажрибага эга Даврон Каримқуловни ҳам асосий таркибга туширдик. Ўтган ўйинда чап қанот ҳимоясида ёш футболчи Тошқўзиев ҳаракат қилганди. Таркибдаги ўзгаришлар тез орада ижобий натижа беришига ишонамиз", - дейди Саидов.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика