Latest news

15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0

Шавкат Саидов: "Эътиборсизлик оқибатда сўнгги сонияларда ғалабани бой бериб қўйганлигимиздан афсусдамиз" News

Шавкат Саидов: "Эътиборсизлик оқибатда сўнгги сонияларда ғалабани бой бериб қўйганлигимиздан афсусдамиз"

"Қизилкум" - "Металлург" учрашувидан кейин меҳмонлар жамоа бошлиғи Шавкат Саидов матбуот анжуманида иштирок этди ва учрашув ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Навоийда ўтказиладиган учрашувларда ҳар қандай рақибга осон бўлмаслигини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Кутилганидек, ўйин мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. Биз худди шу ҳолатга тайёрлангандик. Рақибнинг дастлабки ҳамласини бартараф этганимиздан кейин илк қарши ҳужумдаёқ мезбонлар дарвозасини ишғол этдик. Ўйин қоидаси бузилгач Дилмурод Каримов тўпни чиройли тарзда жарима майдонига етказиб берди ва ҳаммадан баланд сакраган Жавоҳир Эсонқулов имкониятдан унумли фойдаланди. Биринчи бўлимнинг ўзидаек биз ғалабамизни мустаҳкамлаб олишимиз мумкин эди. ҳатто бир марта тўп ҳам киритдик. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

Иккинчи таймда ҳам гол ассистенти Дилмурод Каримов қулай вазиятда тўпни жамоадошларига аниқ етказиб бера олмади ва имконият кўкка совурилди. Бу бўлимда ҳам майдон эгалари табиийки босимни оширишди. Биз эса қарши ҳужум тактикасига таяндик. Тўлиқ ҳимояга ётиб олганимиз йўқ. Албатта, Навоийда дуранг натижа ҳам бизнинг жамоамиз учун муваффақият саналади. Бироқ биз оддий эътиборсизлик оқибатда сўнгги сонияларда ғалабани бой бериб қўйганлигимиз учун афсусдамиз. 

Энди чемпионатмизда кичик танаффус. Футболчиларни 1 июндан йиғамиз ва шуғулланишни давом эттирамиз. Кейинги учрашувимизгача таркибимиз иккига бўлинган ҳолда назорат учрашувини ўтказишини ҳам режалаштиряпмиз" - дейди Шавкат Саидов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика