Latest news

11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  0 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  4 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4

Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси News

Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг навбатдаги 41-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров, Бош Ассамблея аъзолари, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари иштирок этишди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятининг таркиби қайта шакллантириб олинди.

Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди ва МОҚ низомига асосан ҳар бир Олимпия сиклида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раҳбарияти таркиби қайта шакллантириб олиниши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Қайд этиш жоиз, Президентимиз 2022 йил 23 май куни Спорт вазири Адҳам Икрамовга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича топшириқ берган эдилар. Шу боис, Адҳам Илҳамович Бош Ассамблея аввалида ортда қолган Олимпия сиклида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Тадбирда сўз олган Бош вазир қўлга киритилган ютуқлар ҳақида тўхталар экан, тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар, кутилган натижани қайд этмаган федерациялар хусусида танқидий фикр билдирди.

Шундан сўнг кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди. Даставвал, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар сайланди. Абдулла Нигматович ушбу лавозим учун номзод ҳақида тўхталар экан, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш лозимлиги, мамлакатимизнинг кўп минг сонли олимпия оиласи, спортчи ва мураббийларнинг илтимосини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович номзодини илгари сурди. Номзод барча делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Қўмита раисининг ўринбосарлари таркиби ҳам шакллантириб олинди. Унга мувофиқ, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, Ойбек Касимов Бош котиб ва Шерзод Ташматов раис ўринбосари лавозимига сайланишди. Тадбир давомида Қўмитанинг янгиланган устави ҳам тасдиқлаб одинди. Шунинг билан, МОҚнинг 41-Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади.

Rating: -32   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика