Latest news

16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  1 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  7 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6

Шавкат Мирзиёев Ачилбай Раматовга футболни ривожлантириш ҳақида топшириқ бергани маълум қилинди News

Шавкат Мирзиёев Ачилбай Раматовга футболни ривожлантириш ҳақида топшириқ бергани маълум қилинди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг янги раҳбари Ачилбай Раматов ташкилотнинг ҳисобот-сайлов конференциясида бир неча масалалар ҳақида гапирди.

Жумладан, мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида шахсан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевдан топшириқ олганликлари ҳақида ҳам гапириб ўтилди.

"Футбол ичидаги "ўйинлар"нинг ҳаммасини биламан. Мен футбол ичидан чиққанман. Ўтказилаётган ўйинларда кўрса бўлади. Баъзида оффсайд ҳолатларида голларни ҳисобга олиш, баҳсли ҳолатлар, пенальти белгилаш ёки уни бекор қилиш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ҳакамлар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш талаб қилинмоқда. Бу ғирт ўйин. Пенальти йўқ жойда пенальти белгилайди, хоҳласа бекор қилади. Бу ҳам стадионга мухлислар келмаслигига асосий сабаблардан бири.

1-2 йил олдин биласизлар-а, кимлардир аралашган "Пахтакор" - Металлург" ўйини. Бу ғирт аҳмоқгарчилик ишлардан биттаси. Пул олиб туриб, келишилган ўйинлар ўтказишган. Бу ғирром ўйин. Ўзбекларда ғирром деган сўз бор. Ғирром бўлган жойда ишқибоз келмайди. Бундан буёғига бу каби ғирром ўйинларга буткул чек қўйиш керак.

Учрашувларга холисона ёндошув керак. Тошкент жамоалари бўладими ёки вилоят жамоаларими фарқи йўқ, ҳаммасига бир хил кўз билан қараш керак. Уларнинг ҳаммаси бизлар учун бир бўлади.


Ҳозир муҳтарам юртбошимиз жуда қаттиқ топшириқ бердилар. Ёки футболни ривожлантираман ёки йўқ қиламан, дедилар.


Бир йили мен ўзим кўрган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинларида ғирромликлар бўлган. Кейин футбол федерациясининг бошлиғи бориб кечирим сўраган. Шу ҳам иш бўладими? Ёки футбол ўйнаш керак ёки савдо-сотув билан шуғулланиш лозим. Бу ер бозор эмас. Қачон одам бўламиз?



Ҳозир муҳтарам юртбошимиз жуда қаттиқ топшириқ бердилар. Ёки футболни ривожлантираман ёки йўқ қиламан, дедилар.

Ҳозирги кунда футбол бўйича порталга келаётган талаблар кўпайиб кетган. Халқ талаб қиляпти, нима учун бизларда футбол ривожланмади? Нимага бизларнинг футболимизда ҳамма нарса "ўйин"? Нимага ҳакамлар бу каби "ўйин" қилади? Футболга қарайдиган эга борми, деб ёзмоқда одамлар. Бу каби муаммоларни одамлар ёзмоқда. Бу каби эътирозлар, талаблар кўпайиб кетган. Улар ҳам Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатида кўришни истамоқда. Мана Россияга боролмадик. Бу каби иллатларга чек қўйишга тўғри келади", - деди Раматов.

Rating: +130   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика