Latest news

21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  7 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  13 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  9 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  21 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  5 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3

Шарофетдинов фаолиятини Малайзияда давом эттиради News

Шарофетдинов фаолиятини Малайзияда давом эттиради

“Пахтакор” ярим ҳимоячиси Дилшод Шарофетдинов Малайзиянинг “Симе Дарби” клуби билан шартнома имзолади.

Аниқроғи, ҳар икки жамоа ўртасидаги келишувга кўра, ярим ҳимоячи энди икки йилни ижара асосида Малайзия суперлигасининг дебютанти сафида ўтказади. Шарофетдинов шу пайтгача олий лигада “Динамо”, “Навбаҳор” ва “Пахтакор” клублари сафида тўп тепганди. 28 ёшли футболчи фаолиятини “Динамо”да бошлаган ва 5 мавсум давомида ўйнаган. Кейин “Пахтакор”га кўчиб ўтиб, орада 2010 йилнинг бир даврасини Наманганда ўтказганди. Олий лигада жами 192 учрашувда 25 гол муаллифи бўлган. Осиё Чемпионлар лигасида 14 беллашувда 3 гол соҳибига айланган. “Пахтакор” билан 2 бор Ўзбекистон Кубоги ва бир марта олий лигада зафар қучган. Бу йилги мавсумда рақиб дарвозаларини 6 бор ишғол қилишга эришди. Таянч ярим ҳимоячиси учун бу жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади. Эндиликда тажрибали Шарофетдинов фаолиятини Малайзияда давом эттиради.

Шу ўринда унинг янги жамоаси ҳақида тўхталиб ўтсак. Куала Лумпурга яқин жойдаги Симе Дарби ҳудудида жойлашган футбол клуби 2010 йилнинг 22 январида ташкил этилган. Иштирокини ҳаваскорлар лигасида бошлаган жамоа 3 йилда суперлигагача бўлган йўлни босиб ўтди. Уй стадиони “Мажлис Пербандаран Селаянг” бўлиб, 10 минг мухлисга мўлжалланган. Жамоа бош мураббийи маҳаллий мутахассис Исмоил Закария саналади. 2012 йил жамоа Малайзия ФА Кубогида финалгача етиб борган. Ўтган мавсумда Малайзия Кубогида чорак финалга чиққан.

Биз Шарофетдиновнинг Малайзиядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика