Latest news

08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  2 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   4 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   12 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  61 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5

Шакер Зуаги: «Гуруҳдан чиқишга уринамиз» News

Шакер Зуаги: «Гуруҳдан чиқишга уринамиз»

«Бунёдкор» - «Ал Жазира» учрашувидан сўнг (2:1) Шакер Зуаги микст-зонада саволларимизга жавоб берди.
"Биз бу ўйинга бир ярим ойдан ортиқ тайёрландик, энг асосийси биз ғалаба қозондик. Гуруҳ босқичига йўлланма олдик. У ерда иккита кучли клуб борлигини биламан, аммо бизнинг таркибимиз ҳам ёмон эмас. Гуруҳдан чиқишга уринамиз, бунга кучимиз етади!", - дейди Зуаги.

- Бугун мавсумдаги илк расмий ўйинни ўтказдингиз. Ўз ҳаракатларингиздан қониқдингизми?
- Йўқ,  барчаси жойида. Икки ойдан буён бирга ўйнаяпмиз. Бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказдик. Шу боис ҳеч қандай муаммо бўлмади. Бир жамоадек ҳаракат қилдик.

- ОЧЛ ҳақида фикрларингиз? Бу мусобақада илк бор ўйнадингиз…
- Энди биринчи учрашувимни ўтказдим. Ўйлашимча, қизиқарли бўлади. Европа ва Африкада ўйнаганман. Ҳозир Осиёдаман, бу мен учун жуда муҳим. Барчаси яхши бўлишига умид қиламан. 

- Рақиб ҳақида нима дея оласиз? Сабаби учрашувдан олдин «Ал Жазира» фаворит ҳисобланаётган эди?
- Биз бир жамоа сифатида ўйнадик. Уларнинг ҳужуми жуда хавфли. Аммо бизда ҳам уларда ҳам 11 нафар футболчи ҳаракат қилди. «Ал Жазира» иштирокидаги ўйинларни кўриб чиққандик. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини яхши билардик.

- Сизга раҳмат. Кейинги ўйинларда жамоага омад тилаймиз.  


Омонжон Тўхтамирзаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика