Latest news

16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  2 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  1 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  8 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  16 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  19

Шаҳзодбек Нурматов: "Шўртан"ни сафарда йирик ҳисобда ютишимизни кутмагандим News

Шаҳзодбек Нурматов: "Шўртан"ни сафарда йирик ҳисобда ютишимизни кутмагандим

"Металлург"нинг тўпурар ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов 15-тур якунига кўра, рамзий терма жамоадан ўрин эгаллади.

Ўйиндан сўнг 24 ёшли ҳужумчи билан суҳбатлашдик.

- Шаҳзодбек, аввало "Шўртан" билан кечган ўйинда қозонилган ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Баҳсда ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Лекин бу даражада йирик ҳисобда ютишиимизни кутмагандим. Учрашув яхши кечди. Биринчи бўлимда ҳисобни очганимиз фойдамизга ишлади. Иккинчи таймда эса яна иккита тўп киритиб, ишончли ғалабага эришдик.

- Нимани ҳисобига ғалаба қозондинглар? 

- Жамоавий ўйин ва юқори иштиёқ эвазига. Кўз тегмасин жамоамиз ўйинида турдан-турга ўсиш кузатилди. 

- "Шўртан" таркибида ҳам маҳоратли футболчилар талайгина. Бу рақибнинг ўйини ҳақида нима дейсиз?

- Менимча ўтган турдаги мағлубият уларга рухан таъсир ўтказган кўринади. Лекин ўйини ёмон эмас.

- "Металлург" биринчи даврани кўтаринки руҳда якунлади. Фикримизга қўшиласизми?

- Ҳа, албатта. Ҳозирча турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибмиз. Биринчи даврада керакли очколарни жамғара олдик. Энди иккинчи даврада ҳам мухлисларимизни янада хурсанд қилишга уринамиз. 

- Ўзингизни фаолиятингиздан қониқиш хосил қиляпсизми?

- Ҳа. Шу ортда қолган июнь жуда ҳам муваффақиятли ўтди дея оламан. Иккинчи даврада ҳам бекободликлар сафида қолмоқчиман. 

Исломбек Рустамбеков.   

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика