Шаҳбоз Жумабоев: “Биринчи лигани тўлиқ ёритиб бориши учун ҳам “СА”га кўп кираман”
02 dec 2014 09:00
News
Шаҳбоз Жумабоев: “Биринчи лигани тўлиқ ёритиб бориши учун ҳам “СА”га кўп кираман”
Ортда қолган мавсумда “СА” талқини бўйича биринчи лиганинг “Энг яхши ярим ҳимоячиси” Шаҳбоз Жумабоев бўлди.
“УзДонгЖу” таркибида етакчиликни ўз қўлига олган 22 ёшли футболчи жамоадошларини қулай пас билан таъминлаш бирга, ўз номига ҳам жами 21та гол ёздириб қўйди.
Андижонлик футболчи “Энг яхши ярим ҳимоячи” номинациясида ғолиб чиққани ва ортда қолган мавсум ҳақида сайтимизга блиц-интервью берди.
- Шаҳбоз, “СА”ни талқинига кўра “Мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси” бўлдингиз. Бу ҳақда нима дейсиз?
- Тўғриси илгари биринчи лига тоифасида бундай номинациялар бўлмагани учун ҳам “Энг яхши ярим ҳимоячи” бўлишимни кутмагандим. Албатта, бундай эътибордан хурсанд бўлдим.
- Бу борада ўзингиз қайси ўйинчига овоз берган бўлардингиз?
- Мавсум давомида “Обод” жамоасининг сардори Дониёр Ҳасанов бошқалардан ажралиб турди дейиш мумкин.
- Ортда қолган чемпионат ҳақида нима дейсиз?
- Бу йил ўйинлар қизиқарли кечди. Ҳар бир учрашувда муносиб ўйин кўрсатиб, стадионга келган мухлисларни хурсанд қилишга уриндик. Шахсан ўзим мириқиб футбол ўйнадим.
- “УзДонгЖу” учун қайси ўйинлар нисбатан қийин кечди?
- “Шўртан” билан “Обод”га қарши ўтказган учрашувларимизда бироз қийналдик.
- “championat.asia” сайтини кузатиб борасизми? Агар шундай бўлса, сайт сизга нимаси билан ёқади?
- Албатта, ҳар куни “СА”га кираман. Ўзим биринчи лига жамоасида ўйнаётганим учун менга кўпроқ ушбу сайтнинг айнан ўзимиз иштирок этаётган лигани кенг тарзда ёритиб борилиши манзур бўлади. Турнинг бошқа ўйинларида қандай натижа бўлганлигини тезкорлик билан билиб бориш мумкин бўлди. Қолаверса ўзим ёқтирган хориж жамоалари ва футболчилар ҳақида хоҳлаган нарсамни билиб бориш имконияти мавжуд. Фурсатдан фойдаланиб, шу ўринда сайт ижодкорларига мустаҳкам соғлиқ ва ишда омад ёр бўлишини тилаб қоламан.
Исломбек Рустамбеков

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments