Latest news

09:50Германия терма жамоасининг янги сардори маълум  0 09:21"Ал Насср" "Челси" футболчисини 23 миллион еврога сотиб олди  0 08:52Легионеримиз жароҳат сабабли Ўзбекистон МТЖнинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  5 08:24ПСЖ футболчиси "Ал Иттиҳод"га кўчиб ўтди  0 07:55Расман. Осимхен "Наполи"ни тарк этди  2 07:37Расман. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  7 23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   12 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  19 22:40Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"  6 22:20Ўзбекистон кубоги. Сўнгги бор финалда қачон водий дербиси бўлган?  16 21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  12 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   13 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  9 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  9

"Шаҳбоз Беғамов футболни яхши тушунади ва шу боисдан ҳам доим кескин, оғриқли ва осон бўлмаган саволларни беради" — Усмон Тошев иштирокидаги матбуот анжумани News

"Шаҳбоз Беғамов футболни яхши тушунади ва шу боисдан ҳам доим кескин, оғриқли ва осон бўлмаган саволларни беради" — Усмон Тошев иштирокидаги матбуот анжумани

Жаҳон чемпионати Қатар-2022 саралаш босқичининг 2-раунд доирасидаги 1-тур тўқнашуви Тожикистон - Қирғизистон (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Усмон Тошев иштирок этди ва ғалабан кейинги фикр ва таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи навбатда барча тожикистонликларни мазкур ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин асабни тинчлантириб, хотиржамликни сақлаб, босимдан халос бўлиш лозим эди. Буни уддалай олдик. Дастлабки ўйин, унинг устига уйда. Шу боисдан ҳам учрашувдан олдин мазкур жиҳат мени ўйлантираётганди. Ўйиндаги меҳнат натижасида яхши гол уриб, буни учрашув сўнггига қадар ушлаб қолишга эришдик. Бу ҳам яхши. Бардошли ўйнадик. Муҳими, қўлга киритилган 3 очко. Умуман олганда ўйин бўйича эътирозлар йўқ. Лекин шунга қарамай, кўриб чиқиб баъзи деталларни ҳали яна таҳлил қиламиз. Жамоа бугунги кундаги ўзининг максимум ўйин даражасида ўйнади. Албатта, мураббий ҳар доим жамоаси ўйинидан камчилик топиши мумкин. Бундай ҳолатларни ҳеч ким инкор этмайди. Лекин бизнинг ёндошув сал бошқачароқ. Яъни, камчиликларни ҳам позитив руҳда айтиб, уни тўғрилаш жараённи янада тезлаштирамиз ва бу осон ҳам. Ҳар доим минусларни излайверсангиз инсон ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйиши мумкин. Лекин бугун кўплаб ўйлаган режамиз ва комбинацион ўйинимиз кўп тарафлама ўхшади. Айниқса ҳужумдаги ностандарт ҳаракатлар ва ўйланмалар ишлади. Ўйин тенг ўтди, деб ўйлайман. Фақат қайсидир эпизодларда биз аниқроқ ва самаралироқ ўйнадик ва бу ҳал қилувчи бўлди", - дея матбуот анжуманида ўзининг дастлабки фикрларини билдирди Усмон Тошев. 


- Натижа ва чиройли ўйиндан ташқари ҳолат. Дастлабки 20 дақиқа жамоа хотиржамликни қўлга ололмади. Мазкур стартдаги инқирозни қандай изоҳлайсиз?

- Мен бу оралиғдаги ўйинни инқироз демаган бўлардим. Рақиб ҳам халқаро тажрибага эга жамоа. Бундай фожеа ясамасдим. Дастлабки 20 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик, деган фикрга қўшилмайман. Шунчаки ҳали айтганимдек, ҳаяжон кузатилган бўлиши мумкин. Ўйин боришига қараб ҳаммаси изига тушиб кетди. Лекин барибир бу фикрга қўшилмадим. Аксинча, иккинчи таймни бўш ўтказдик. Ташаббус ва устунликни рақибга топшириб қўйдик. Нега бундай бўлганини футболчилар билан муҳокама қилиб, вазиятни таҳлил қиламиз. Биз иккинчи таймда ўзимиз истаган ҳолда ташаббусни рақибга топширишни режалаштирмагандик. 

- Тожикистон ўйинида ўсиш кузатилганини кўрдик. Сўрамоқчи бўлганим, Амирбек Жўрабоев бугун рақиб ҳужумларини бузиш билан биргаликда, ҳужумларни ташкил этишда ҳам жонбозлик кўрсатиб, фаол ўйнади. Айнан сиз учун мураббий сифатида мазкур футболчи қандай ролда кўпроқ яхши кўринади? (Усмон Ибодов, Ўзбекистон)

- Биринчидан, Жўрабоев жуда катта ҳажмдаги ишни бажаради. Аслида Жўрабоевдан кўп ҳам олдинга ўтмасдан, ўз ҳудудида рақиб ҳужумларини бартараф этиш кераклигини алоҳида таъкидлаб, ҳужумга берилиб кетаётганда тўхтатдик. Бугунги режага кўра, Парвиз ҳам Алишерга яқинроқ ҳужумчиларга ёрдам бериши лозим эди. Амирбек эса уларнинг ўрнини ҳимояда суғурталаб туриши айтилганди. Жўрабоев ўртада қолиш ўрнига чапроқда ҳам, ўнгда ҳам очилиб кўп тўп сўрамоқда. Биз эса ундан кўпроқ ҳимояланиш функциясини бажаришини талаб қиламиз. Бу тажриба ва маҳорат билан келадиган ҳолат. Футболчи кучини керакли даражада фойдали тарафга сарфлаши лозим. Амирбекдан бугун ҳимояни кўпроқ тозалаб туриш вазифасини сўрагандик. 


- Захира алмаштирувларидан жуда кеч фойдаландингиз ва бошланғич таркиб жуда кўп вақт ўзгартиришсиз қолди...

- Футболда шундай ҳолатлар бўладики, баъзида ўзгаришларни қилмай турган маъқул. Яхши ўйнаб турган ва ишлаб турган боғламларни узиб қўйиш доим ҳам яхши эффект бермайди. Ўйин яхши кечиб, футболчилар бир маромда ўйнашгани учун буни бузиб қўйишни истамадим.

- Гарчи ҳисоб ўйин охирига қадар қалтис бўлган бўлсада, ўйин жиҳатдан бугун Қирғизистонни ишончли равишда чинакамига мағлуб этдинглар. Саволим шундайки, қаерда ишламанг, жамоани ўз услубингизга мослаб ўйнатгансиз. Қисқа тўп узатмалар ва комбинацион футбол. Тўғри, бу доим ҳам натижа келтирмаган. Лекин жамоанинг аниқ ўйин қиёфаси юзага келганди. Тожикистон терма жамоасида ҳам мураббий имзоси яққол кўриниб турибди. Лекин ўша сиз ишлаган жамоаларда ҳимоядаги парокандалик кўпроқ панд берган. Бугун эса нафақат ҳужумда эркин, ижодий ёндошиб, кескинлик яратилди. Балки ҳимояланишда ҳам тартиб ва позицион жуда пухта ҳаракатланди мудофаа чизиғи. Бунга қандай эришдингиз ва Тожикистон термаси фонида ўз жамоангизни топдим, деб ўйлайсизми? (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")

-  Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистондан келган журналист. Шаҳбоз футболни яхши тушунади ва шу боисдан ҳам доим шундай кескин, оғриқли ва осон бўлмаган саволларни беради. Биринчидан, сизларни бу ерда кўриб туриш ёқимли. Биласизми, муҳими, жамоага ўз инжиқликлари ёки қандайдир низомларни қўлга кўтариб келмаслик керак. Янги келган жойга келиб, уларни нимани ўйлашини ва нимани хоҳлашини тушуниш катта аҳамиятга эга. Уларни футболдаги тушунчаси қандай ва янги жойда улар нимага эришмоқчи эканлигини аниқлаб олиш муҳим. Қўл остингиздаги футболчиларнинг имкониятидан келиб чиқиб уларни янада сайқаллаш керак бўлади. Бизда яхши коллектив йиғилган. Бугун ҳам улар бир-бири учун майдонда чинакамига курашди. Аста-секинлик бизда жамоа шаклланмоқда. Ўйин тизими йўлга қўйилмоқда. Ҳали биз оптимал ҳолатдан узоқмиз. Иш кўп. Ўйиндан-ўйинга кучайиб, ривожланиб бормоқдамиз. Муҳими, мен хоҳлаётган ва фалсафага тушадиган футболчилар бор ҳамда улар футбол ўйнаш ишқида ёнмоқда.

- Жуда кўп йиллардан буён стадион ҳеч тўлмаётганди. Сиз эса стадионга яна аншлагни қайтардингиз. Қайтганда ҳам рекорд даражадаги мухлислар ташрифи кузатилди... Келаси ўйинда мухлислар билан лиқ тўла стадионда Японияни мағлуб этишга қодирмизми?

- Биласизми, ҳар қандай мутахассис, мураббий ёки футболчи стадион доимо ишқибозлар билан тўлиб тошишини истайди. Чунки барча қилинадиган ишлардаги якуний мақсад - мухлислар учун чиройли муҳит ва футбол яратиш. Улар эса шундай файзли муҳит орқали футболчиларга қўшимча мотивация беришади. Футболчиларни майдонда илҳомлантирадиган асосий "қурол" - мухлислар олқиши. Бугун барчамиз биргаликда бир жамоага айланиб ғалаба қозондик. Японияга келадиган бўлсак, бунга қадар ҳали Монголия билан ўйин бор. Шу боисдан ҳам вазиятдан илгарилаб кетиш ярамайди. Бугун Монголия ютганидан хабаримиз бор ва улар билан ҳам осон бўлмайди. Кейин эса Япония билан ўйин ҳақида бош қотирамиз.

- Фатхулло Фатхуллоевнинг терма жамоадаги келажаги ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фатхулло Фатхуллоевни дисквалификация муддати якунига етмагани учун жалб этолмадик. Ноябрдаги йиғинда унинг дисквалификация муддати тугайди. Фатхулло билан доимо алоқадамиз. Камига Фатхуллоев ҳозирда мен туғилиб ўсган шаҳар "Бухоро" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Мен эса унга қаерда нима борлигию, қаерларни саёҳат қилишигача айтиб турибман. Фатхулло тажрибали футболчи, ҳали сафга қайтса жамоа ўйинини кучайтиради. Футболчилар билан ҳам ўзаро муносабатлари жуда илиқ. Биз уни терма жамоа сафига қайтишини кутяпмиз.

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика