Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  2 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Шацких Қозоғистоннинг "Турон" жамоасида ўзини кўрсатаётган Беҳруз Асқаров ҳақида гапирди News

Шацких Қозоғистоннинг "Турон" жамоасида ўзини кўрсатаётган Беҳруз Асқаров ҳақида гапирди

"Пахтакор" клуби президентининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Максим Шацких sports24.kz порталига интервью берди.

Мутахассис суҳбат мобайнида Туркистоннинг "Турон" жамоаси 22 ёшли ярим ҳимоячиси, аввал қўл остида тўп тепган Бехруз Асқаров ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Асқаров жорий мавсум Қозоғистон жамоаси таркибида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. "Қизилжар"га қарши баҳсда ярим ҳимоячи захирадан майдонга тушиб, гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Бу орқали у "Турон"нинг меҳмондаги 3:2 ҳисобидаги ғалабасида муносиб ҳисса қўшди. Қозоғистон Кубоги доирасидаги "Атирау"га қарши ўйинда (2:0) яна голли пас узатди. Асқаровнинг муваффақиятли ўйини қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди ва уни ҳатто ўзбекистонлик иқтидорли ҳимоячи Абдуқодир Хусановга қиёслаганлар ҳам топилди.

Максим Шацких таққослашларга муносабат билдирди:

"Аввало, Ҳусанов ва Асқаров бутунлай фарқли ўйинчилар эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Позициялари, жисмоний ҳолати, ўйин сифати ва бошқа таркибий қисмлари жиҳатидан бир-бирига мос келмайди. Айни пайтда у ўзини яхши тарафдан намоён этмоқда. Ажойиб! Бу супер!"

У Асқаровни шахсан танишини таъкидлади:

"Асқаровани биламан. Беҳа – жуда яхши йигит, одобли, маҳоратли футболчи. Нега у "Пахтакор"да етарлича ўйнамади? Чунки таркибда рақобат бор ва у узоқ вақт терма жамоада ўйнарди. Асқаров у ерда кўпроқ фаол эди. Шунинг учун биз клубда ундан камроқ фойдаланардик. Бироқ Асқаровни бир вақтнинг ўзида бир қанча жойларда синаб кўрганман. Дастлаб ўзининг таянч нуқтасида ўйнаган, шундан сўнг чап қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи сифатида ўйнатганман. Кейинроқ ундан ҳатто ўнг қанот ҳимоячиси ролида фойдаланганман".

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика