Latest news

16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  0 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  21 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Ғалабадан бошқа вариантимиз қолмади" News

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Ғалабадан бошқа вариантимиз қолмади"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дубайликлар устози Маҳди Али Ҳасан иштирок этди.

"Бизда ғалабадан бошқа вариант йўқ. Ўтган ўйинда биз устунлигимизни ҳисобда акс эттира олмадик. Юзага келган 5 имкониятдан фойдалана олмаслик панд берди. Рақиб эса ўйин якунига яқин вазиятларини голга айлантириб, ғалаба қозониб кетди. Биз асосий таркибдаги 5 нафар футболчи хизматидан фойдалана олмадик ва ўйинда рақибга баъзи кичик деталларда ютқаздик. Эртанги учрашувда ушбу камчиликлар бартараф этилади. Биз ўз ўйинимизни кўрсатсак ғалабани таъминлаймиз. Буёғига энди ҳар бир ўйин жамоамиз учун финалга тенг. Ғалаба бизнинг имкониятларимизни оширади ва ҳали ҳеч нарса бой берилгани йўқ. Барча эътибор ва диққатимизни АГМК билан бўладиган баҳсга қаратганмиз. Игорь толиққани боис ўтган ўйин захирадан майдонга туширдик. Чунки у жамоамизга ўз лигасида тўлиқ ўйнаб келганди ва бизда ҳам дам олишсиз зич тақвимда ўйнади. Шу боис унинг жисмоний ҳолатини яхшилаб олиши учун имконият бердик", дейди 56 ёшли мутахассис.

Футболчи Абдулла Нақби: "Бизда мағлубиятга жой қолмаган. Эртанги реванш ўйинига барча тайёр. Шунчаки бизга жароҳатлар панд берди. Энди жамоамиз қолган барча ўйинда жанг қилади ва фақат ғалаба илинжида майдонга тушади. Биз ўз даражамизни кўрсатамиз ва ғалабага интиламиз. Буёғига мухлисларимизни бахтли қилиш учун курашамиз".

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика