Latest news

14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  14 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  6 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  25 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4

Сейду Кейта Сардор Рашидов билан бирга ўйнайди News

Сейду Кейта Сардор Рашидов билан бирга ўйнайди

"Барселона", "Валенсия" ва "Рома" клубларида ўйнаган машҳур футболчи Қатарда ўйнайдиган бўлди.

Мали терма жамоасида 100дан ортиқ ўйин ўтказган Сейду Кейта Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби билан 6 ойлик шартномага имзо чекди.

Бу ҳақда Қатар клуби расмий сайти эълон қилди.

Кейта Европада "Марсель", "Лорьян", "Ланс", "Севилья", Осиёда Хитойнинг "Далиан Аербин" каби клубларда ҳам фаолият олиб борган. 

"Ал Жайиш" ёзги трансфер бозори вақтида Сейду Кейтадан ташқари Муҳаммад Абдраб ("Ал Хаиритиат"), Даме Траоре ("Лаҳвия"), Фаҳд Абдулл ("Ал Хор") ва Ҳамза Сенҳажи каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. 

18 август куни Сейду Кейтанинг таништирув маросими бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Кейта ОЧЛ талабномасида "Ал Жайиш"нинг марокашлик легионер ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳнинг ўрнини эгаллайди. Ҳамдаллаҳ тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Сардор Рашидов ўйнаётган "Ал Жайиш" клуби ОЧЛ чорак финалида БААнинг "Ал Наср" клубига қарши ўйнайди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика