Latest news

21:35Ўзбекистон Кубоги. "Шўртан" "Арал"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  3 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  17 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   3 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  9 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1

“Севинч” ўз тарихида 9-марта футзал буйича Ўзбекистон кубоги соҳиби! News

“Севинч” ўз тарихида 9-марта футзал буйича Ўзбекистон кубоги соҳиби!

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги футзал буйича IX Ўзбекистон Кубоги мусобақаси якунига етди. Аввал хабар берганимиздек, бугун сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди.
Жумладан, “Севинч” жамоаси Бухоро шаҳрининг “Бухоро” жамоаси билан куч синашди. Бу учрашувда ҳам футболчи қизларимизнинг қўли баланд келди. Улар ўз дарвозаларидан битта тўп ўтказишиб, рақиблари дарвозасига 7та гол киритишди ва 7:1 ҳисобида ғалаба қилишди.

“Севинч” мамлакатимизда ўтказилаётган аёллар ўртасидаги футзал буйича Ўзбекистон Кубогини 9-марта қўлга киритишди.

Шундай қилиб, жамоамиз мусобақанинг барча учрашувларида фақат ғалаба қозонишди.
“Севинч” – “Пахтакор” 11:0
“Севинч” – “Истиқлол-Семурғ” 19:1
“Жиззах” – “Севинч” 0:4
“Олмалиқ” – “Севинч” 0:8
“Севинч” – “Бухоро” 7:1

“Севинч” жамоаси қизларининг урган голлари сони 49та бўлди.

Футзал. IX Ўзбекистон Кубоги
“Ёшлик” спорт аренаси, 10.04.2015
“Севинч” – “Бухоро” 7:1
Голлар:
Зебо Жўраева (1), Феруза Турдибоева (1), Танзила Зарбиева (2), Камола Рисқиева (2), Нилуфар Қудратова (1).


Мусобақанинг якуний жадвали


Жамолар Ў Ю Д М Т-Н О
1 "Севинч" 5 5 0 0 49-2 15
2 "Жиззах" 5 4 0 1 24-5 12
3 "Бухоро" 5 3 0 2 26-16 9
4 "Олмалиқ" 5 1 1 3 7-23 4
5 "Истиқлол-Семурғ" 5 1 1 3 8-47 4
6 "Пахтакор" 5 0 0 5 5-25 0


Тўпурарлар рўйхати

Екатерина Лангаева "Бухоро" 12
Қалдирғоч Эшманова "Бухоро" 8
Зумрат Назарова "Севинч" 7
Зебо Жўраева "Севинч" 7
Танзила Зарбиева "Севинч" 7
Саида Хандамова "Севинч" 5
Нодира Тўранова "Жиззах" 5


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика