Latest news

07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  0 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  1 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  28 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   39 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  53 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  229 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12

“Севинч”: Олия Ахмедовага бахт тилаймиз! News

“Севинч”: Олия Ахмедовага бахт тилаймиз!

Роман ва Олияларнинг бугун бахт кечаси – никоҳ тўйи бўлиб ўтди.


“Севинч” жамоасининг марказий ҳимоячиси, етти карра Ўзбекистон чемпиони, етти карра Ўзбекистон Кубоги соҳибаси, Осиё чемпиони ва жамоамиз сафида кўпгина халқаро турнирлар совринлари соҳибаси ва яна яқинда жамоамиз сафига қайтган Олия Ахмедовани бугун бутун клубимиз раҳбарияти,  мураббийлар штаби, футболчи қизларимиз ва клубимиз ходимлари иштирокида бахт кечасини нишонладик.

Тантанали кечанинг азиз меҳмонлари қаторида  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, мамлакатимиздаги спорт журналистларининг устози, ўтмишда машҳур фубол шарҳловчиси, отахон журналист Аҳбор Имомхўжаев ҳам иштирок этдилар, шунингдек кечада Ўзбекистон Аёллар Футбол Ассосациясидан Алишер Файзиев ва бир қатор таниқли спорт журналистлари ҳамда “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Ярулин, “Машъал” футбол академиясининг директори Абдураҳмон Юмангулов бошқа меҳмонлар ҳозир бўлишди.

Бахт кечасида иштирок этган азиз меҳмонлар ёш келин-кўёвларни  бахт кечаси билан табриклаб энг эзгу тилакларини билдиришди.

Роман ва Олияларни яна бир марта “Севинч” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футбболчи қизларимиз ҳамда ходимларимиз номидан бугунги  никоҳ ва бахт кечаси билан самимий табриклаймиз, уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз. Келин ва кўёвни тинч-тотув умр кечиришларини, Ахбор Имомхўжаев айтганларидек: “ўғил фарзанд кўришса “Насаф” аъзоси, қиз фарзанд кўришса “Севинч” жамоасининг ўйинчиси бўлишини” тилакдошимиз,  кўп фарзандлар кўришиб – бахтли ота-оналар бўлишликларини тилаб қоламиз. Ҳамиша Сизларга бахт ва омад ёр бўлсин деб , қоламиз!

Қуйида никоҳ кечасидаги  қувончли дамларни  эътиборингизга ҳавола қиламиз:





Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика