Latest news

00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  12 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  1 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0

Сеул Ки: “Бунёдкор” – Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири News

Сеул Ки: “Бунёдкор” – Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири

"Ал-Жаиш” футболчилари аэропорт худудини тарк этишиб, автобусга жойлашишди ва маълум вақт ўз юкларини кутиб ўтиришди.
Фурсатдан фойдаланиб, қатарликларнинг осиёлик легионери Сеул Ки билан қисқача суҳбатлашдик.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нималар биласиз?
- Шуни биламанки, “Бунёдкор” Осиёда ўз ўрнига эга ва қитъанинг энг кучли жамоаларидан бири.

- “Қалдирғочлар”нинг футболчилари ҳақида ҳам маълумотга эгамисиз?
- Ном жиҳатдан аниқ кимнидир ажратиб ўта олмайман. Бироқ икки йил олдин “Ульсан Хёнде” таркибида “Бунёдкор”га қарши ўйнаганим эсимда. Ўшанда Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финали эди. “Бунёдкор”ни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эдик. Жамоа таркибида маҳоратли футболчилар бор.

- Бу йил Ўзбекистон вакили “Насаф” дарвозасига учта тўп киритдингиз. “Бунёдкор” билан баҳсда ҳам осон ўйин кутяпсизми?
- Бизда мавсум якунланиб бормоқда. “Насаф” билан ўйин арафасида “Ал-Жаиш” жуда кучли тайёргарликка эга эди. Ўзбекистонликлар эса ҳали расмий ўйин ўтказишмаганди. Шу боисдан ҳам рақибни осонлик билан енгдик. Аммо гуруҳ босқичида бундай енгил ўйинлар бўлмаслиги аниқ. Қолаверса, биз сафарда, кимсан – “Бунёдкор” билан ўйнаймиз. Айнан шу жиҳат бизга қийинчилик туғдиради.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика