Latest news

11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  2 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  2 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  39 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  6 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0

“Setanta Sports”да замонавий қулайликлардан фойдаланинг ва ҳамиша спортда қолинг! News

“Setanta Sports”да замонавий қулайликлардан фойдаланинг ва ҳамиша спортда қолинг!

Tags :  Setanta Sports
Жонли спорт трансляциялари анчадан бери томошабинларни ўзига жалб қилувчи манбалардан саналади.

Ҳафтасига ўртача 4 соатдан шундай эфирлар томоша қилинади. Спорт ва футбол янада оммавий тус олаётган бир пайтда бу рақам ортиб бориши табиий. Телевидениеда ўйинлар ва танаффусдаги турли шоулар, бир вақтда бир неча беллашувларни кузатиб бориш имкониятини берувчи интерактив трансляциялар бошқа кўрсатувларда учрамайдиган ўзгача муҳитни тақдим этади. Охирги йилларда анъанавий телевидениега қўшимча интернет орқали томоша қилиш мумкин бўлган хизматларнинг пайдо бўлиши эса томошабинлар учун имконияларни қулайлаштирди. Энди бундай хизматлар ҳар бир обуначи учун томошани янги қулай даражага олиб чиқмоқда. Фильмлар, телешоулар ва оригинал маҳсулотлар билан бу хизматлар ўзларига кўплаб томошабинлар жалб этишди. Спорт трансляциялари қўшилиши орқали бу платформалар спорт бўйича кўрсатувларни ҳам ўзгача даражага олиб чиқишди. Энди ҳар бир мухлис ўзига ёққан платформада жонли эфирлар, бир пайтда бир неча қурилмаларда турли баҳсларни кўриши ва интерактив бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин. “Setanta Sports”га обуна бўлган томошабин телеканал ва онлайн платформада бир пайтда 4та футбол ўйинини томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Бу футбол ишқибозлари анчадан бери кутган янгилик саналади. Обуна соҳиби смартфон, планшет, ноутбук ва смарт телевизорларда жонли эфирни кўра олади. Қаерда бўлишингиздан қатъий назар, уйда, ишда ёки саёҳатда, трансляцияларни кўришда давом этиш учун “Setanta Sports”га обуна бўлсангиз кифоя. Кабел ёки спутник телевидениеда эса бундай имконият мавжуд эмас.

Онлайн платформалар томошабинларга турли ракурсдаги камералардан ўйинларни кўришни танлаш, статистикаларни кузатиш ва ўйинни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган қўшимча қулайликларни тақдим қилади. Хизматларга тўловнинг оддийлиги эса обуначилар ишини янада осонлаштиради. Футбол ёки баскетбол ўйини, теннис турнири ва турли жангларни томоша қилиб, онлайн платформаларга бирлаштирилган турли хизматлардан фойдаланиш имкони ҳам бўлади. Шунингдек, бирор мамлакатда одатий телевидениенинг қайсидир спорт турига трансляция ҳуқуқи йўқ бўлган тақдирда бу муаммони ишқибоз энди онлайн хизматлар кўрсатадиган платформага обуна бўлган ҳолда ҳал қилади. Спорт турлари ёки бирор мусобақанинг оммалашишида ҳам онлайн хизматларнинг ўрни муҳим бўлмоқда.

Лигалар ёки мусобақалар билан ҳамкорлик эса бирор ҳудуд учун эксклюзив контент тақдим этишда ёрдам беради. Масалан, “Setanta Sports” ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ўйнайдиган Италия “А” серияси ва Абдуқодир Ҳусанов яқинда кўчиб ўтган Франциянинг “Лига 1” чемпионатлари ҳақида турли қизиқарли кўрсатувлар тақдим этиш имкониятига эга.

Европа ва Осиёнинг 15 мамлакатида “Setanta Sports” телеканали ва онлайн платформа обуначилари футбол бўйича Европанинг энг кучли чемпионатлари, Еврокубоклар, “Формула-1” пойгалари, баскетбол бўйича НБА ва Евролига турнири, UFC, эркаклар ва аёллар ўртасида теннис мусобақалари, хоккей, гольф, “Наскар” пойгалари, UFC ва “Bellator” жангларини томоша қилишлари мумкин. Элдор Шомуродовнинг Италия “А” серияси ва Абдуқодир Ҳусановнинг Франция чемпионатидаги ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида фақат “Setanta Sports” орқали томоша қилишингиз мумкин.
Онлайн платформалардаги жонли эфирлар стадионларга ташрифни камайтириши мумкинлигини айтдиганлар ҳам топилади. Лекин тадқиқотлар бундай хизматлар мусобақаларга ташриф буюрувчиларга халал бермаслигини кўрсатди. Аксинча, жаҳон бўйлаб фан клубларга янги аъзолар топиш, умумий спорт бозорини кенгайтиришда платформаларнинг ўрни катта.

Ўзбекистонда “Setanta Sports” телеканали ва онлайн платформа обуначилари қуйидаги футбол ва спорт мусобақаларини кузатиб бориш имкониятига эга бўлишади:

Футбол
- Англия (АПЛ, Чемпионшип, Англия Лига Кубоги), Испания (Ла Лига, Сегунда), Германия (Бундеслига, Бундеслига-2), Италия (А Серия), Франция (Лига 1), Саудия Арабистони (Пролига), Украина (Премьер-лига), Голландия (Эредивизие), Бельгия (Юпилер лига), Шотландия (Премьер-лига).
Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати – 2023.
Баскетбол - Евролига, “Еврокап”, НБА.
Хоккей – НХЛ.
Пойгалар - “Наскар” пойгалари, “Формула-1” ва “Формула-Е”.
Теннис - АТП 1000 ва АТП 500 теннис турнирлари, АТП финал мусобақаси, “Индиан Уэллс” эркаклар ва аёллар, WTA 1000, 500, 250, WTA финал мусобақаси, жамоавий “United Cup” турнири.
Яккакурашлар - UFC, Bellator.
Гольф турнирлари.

Ушбу мусобақалар трансляциясини Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқи фақат “Setanta Sports” телеканали ёки онлайн платформасига тегишли эканини эслатиб ўтамиз. “Setanta Sports” Ўзбекистон бозорида узоқ вақт қолиб, янги маҳсулотларни таклиф этади ва ривожлантиради.

Ўзбекистон бозори “Setanta Sports” компаниясининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, ушбу бозорда хизматнинг узоқ муддатли фаолиятини йўлга қўйиш ва спорт мухлисларига кўплаб янгиликларни тақдим этиш режалаштирилган.





Реклама ҳуқуқи асосида

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика